Кириш Регистрация
14/06 20:00 Металлург 0-0 Бунёдкор
14/06 23:59 Германия 5-1 Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи - Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум - Андижон
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия

Эрик тен Хагнинг олти олтин қоидаси

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг «МЮ» бош мураббийи ваколатини бажаришга зўр иштиёқ билан киришди.

Нидерландиялик мутахассис биринчи навбатда, клуб футболчилари учун 6та янги қоида жорий этди. Барча-барча уларга оғишмай амал қилиши шарт. Акс ҳолда... Тўғри, келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турган Криштиану Роналду бир қоидадан четга чиқишга улгурди.

Ҳар куни Эрик тен Хаг томонидан «Манчестер Юнайтед»да ўрнатилган тартиб-қоидалар ҳақида янги-янги тафсилотлар чиқмоқда. Тен Хаг қоидалари - «қизил иблислар»нинг Англияда «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Челси» каби етакчилардан қанчалик ортда қолишганини кўрсатадиган кўзгу. Мураббийнинг асосий кўрсатмалари мутлақо оддий. Худди «Тўпга эга чиққанингдан сўнг асло ҳаяжонланма» каби. Инсайдерлар эса унинг клубда амалга татбиқ этган қоидаларини аниқлаш билан оворалар:

** Тен Хаг футболчиларни кийиниш хонасидан маълумот олиб чиқадиган ҳар қандай кишини дарҳол ҳайдаши ҳақида қатъий огоҳлантирди.

** Агар футболчи машғулотлар ёки жамоавий йиғилишга кечикса, таркибдан четлаштирилади. Тен Хаг учун шахсий обрў ва жамоадаги мақом заррача аҳамиятга эга эмас. Шу жойда Криштиану Роналдуга салом! Ахир португалиялик юлдуз бир неча машғулотни ўтказиб юборишга улгурди.

** Футболчиларнинг ўйин олдидан спиртли ичимлик истеъмол қилишлари қатъиян тақиқланади. Бу уларнинг майдонга энг яхши жисмоний ҳолатда тушишларида ўта муҳим.

** Мураббий талабига кўра, клуб ошпазлари базада қолишлари шарт. Зеро, у футболчилар клуб ичига ўзларининг шахсий хизматчиларини олиб киришларига сира тоқат қилолмайди. Шунингдек, Каррингтон базаси ошхонаси таомномаси янгиланди. Эндиликда клуб ошхонасида балиқ маҳсулотлари сабзавотлар сезиларли даражада кўп бўлади.

** Ҳар бир футболчига алоҳида парҳез белгиланган. Шунга мувофиқ, ой якунида масса кўрсаткичлари текшириб борилади.

** Эрик Тен Хагнинг яна бир қоидасига кўра, қандайдир муаммо туғилса, футболчилар аввало, агентларига эмас, балки мураббийлар штаби ёхуд шахсан ўзига мурожаат қилишлари керак.

«МЮ» Эрик тен Хаг бош­қарувидаги дастлабки 2та ўйинда 4тадан гол урди. «Қизил иблислар» аввалига Таиланда «Ливерпул»ни 4:0 ҳисобида енгиб, Bangkok Centuruy Cup 2022 ғолибига айланишди, кейин Австралияда «Мельбурн Виктори»дан устун келишди - 4:1. Ажойиб деб­ют, фақат ҳозирча норасмий даражада.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:47, 31.07.2022.
Ўқилди: 4043 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.