Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

"Челси" Де Йонг учун курашга қўшилди. Афтидан, Френкининг ўзи жиддий қарор қилиши керак

Баҳо:
+ | -

Бу ёзда "Челси" ва "Барселона" янги келганлар учун кураш олиб боришмоқда, аммо ҳозирча барча ўйинчилар Испанияни танлашмоқда. Аммо Лондон йўналишида Френки Де Йонг эргашиши мумкин, гарчи голландиялик Каталония пойтахтини тарк этишга шошилмайотган бўлса-да. Қуйида воқеалар ривожига назар соламиз.

• Diario Sport хабарига кўра, "Челси" "Барселона"га Де Ёнг учун таклиф билан чиқишларини айтган.

Июль ойи бошида лондонликлар раҳбари Тодд Боэли Барселонада Жоан Лапорта билан бирга тушлик қилди. Бу учрашувда Боэли Сесар Аспиликуэта ва Маркос Алонсони клубга ёқадиган сумма таклиф қилинса, уларни қўйиб юборишини айтди. Лапорта, ўз навбатида, Де Йонг билан музокара ўтказишга рози бўлди.

• Худди шу нашр қўшимча қилди: Голландиялик футболчи ҳалигача "Барселона"ни тарк этишдан бош тортмоқда. Гап футболчининг маоши ва бонуслари учун 20 миллион евро қарзи ҳақида кетмоқда.

Голландиялик футболчи йилига 14 миллион еврога шартнома имзолади, бироқ кетма-кет икки мавсум тўлиқ маош олмади. У пандемиядан кейинги мавсумда маошини 11 миллионга, ўтган йили эса 5 миллионга камайтиришга рози бўлди. Каталонияликлар бу пулларни унга босқичма-босқич қайтаришлари ҳақида келишиб олинди, аммо ҳозирча, инсайдерларнинг фикрига кўра, улар қайтариб беришмади ва бу масала кетишдан олдин аниқ ҳал қилиниши керак.

Футболчи бошқа клубларнинг таклифларини тинглашга тайёр, аммо қарз билан боғлиқ муаммо бартараф этилганидан сўнг.

The Times хабарига кўра, клуб Де Йонгдан қарзни (!) 20 миллион евродан 7 миллионга камайтиришга рози бўлишини истамоқда. АS нашрининг ёзишича, Хави Де Йонгга футболчи қолишни истаса, маошини шу кунгача камайтириши кераклигини тушунтирган.

The Independent нашрининг ёзишича, бу муносабат Френкини ранжитган: энди у на қарз, на маош борасида ён бермоқчи эмас. Гари Невилл голландияликни судга беришга ундаган, Голландия футболчилари уюшмаси президенти Евгений Левченко эса клубни товламачилик тактикасида айблаган. Лапорта иккаласига ҳам жавоб берди, аммо аниқ маълумотсиз:

Невиллга: “Мен унинг фикрини ҳурмат қиламан. Лекин, менинг фикримча, у нотўғри, чунки мен барча футболчиларимизни ҳурмат қилишимизни таъкидлайман. Биз шартномаларга амал қиламиз. Агар биз янги ўйинчиларга сармоя киритсак, бу фақат клубни янада рақобатбардош қилиш учун.

Сиз янги ўйинчиларга сармоя киритасиз, мухлислар иштирок этишади ва бу ўз навбатида сизнинг иқтисодингизни яхшилайди. Гари "Манчестер Юнайтед"нинг жуда яхши футболчиси эди. Мен унинг фикрини ҳурмат қиламан ва шуни айтишим мумкин”.

Левченкога : “Биз Френкидан ҳам, бошқасидан ҳам ҳеч нарса ундирмадик. Мен унинг фикрини ҳурмат қиламан, лекин агар икки томон ўртасидаги музокаралар товламачилик деб ҳисобланса, менимча, бу йигит нотўғри гапиряпти”.

Халқаро профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси (FIFPro)даги манбалар вазиятни кузатаётганини тасдиқлади.

• “Манчестер Юнайтед” бутун ёз давомида Френки ортидан "югурди". Diario Sport нашрининг ёзишича, клуб Де Йонгни шунчалик хоҳлайдики, улар "Барса"нинг футболчи олдидаги қарзини қоплашга тайёр эди. Инглизлар якуний таклиф тайёрламоқда - унга кўра "Юнайтед" голландияликни жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради.

Аниқ рақамлар йўқ, аммо маълум қилинишича, "Манчестер Юнайтед" қарзни ҳисобга олган ҳолда "Барса" футболчига кейинги икки мавсумда тўлайдиган маошни такрорлашга тайёр. Маrcа аввалроқ, агар Де Йонг қолса, қолган 4 мавсум учун каталонияликлар ундан 88,58 миллион евро маош ва бонуслар қарзи бўлишини, шу жумладан, келаси мавсумда 21 миллион евро, 2023/24 йилги мавсумда эса 27,7 миллион евро қарз эканлигини ёзган эди.

• Бироқ голландиялик спортчи “Юнайтед”га ўтишни истамаяпти - клуб Чемпионлар лигасида ўйнамайди ва у ерда янги лойиҳа қурилмоқда.

Бу жиҳатдан уни "Челси" кўпроқ ўзига тортади. Яна бир жиҳати шундаки, лондонликлар бундай қулай молиявий шароитларни таклиф қилмаслиги мумкин. Каталонияликлар камида 80 миллион евро талаб қилмоқдалар, бу ҳақда "Манчестер Юнайтед" билан келишилган.

Гарчи ҳали "Барселона" футболчини сотиш вариантини умуман тасдиқламаган. Лапорта голландиялик яна маошини қисқартиришга боришига умидини йўқотмаяпти.

"Биз уни сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қиламиз ва умид қиламизки, футболчи ҳам қўлидан келганини қилади", - дейди Премьер-лига клублари билан трансфер бўйича музокара олиб бораётган "Барса" президенти.

Афтидан, Френкининг ўз жиддий қарор қилиши керак.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 16:08, 02.08.2022.
Ўқилди: 3139 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.