Кечадан Ўзбекистон Coca Cola суперлигасида 2-давра ўйинларига старт берилди. Бундан бироз олдин Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги Фарғона “дерби”си бўлиб ўтди.
Учрашув кутилганидек ҳақиқий “дерби”га хос ва мос тарзда шиддатли тарзда бўлиб ўтди. Ҳар икки жамоага бу ўйинда қўлга киритиладиган ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Ҳар икки жамоа бош мураббийлари учун бу ўйин дебют ўйини бўлганлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Сабаби Даврон Файзиев ҳам Виталий Левченко ҳам ўз дебютларида ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлашгани аниқ.
Учрашув шиддатли равишда тус олди. 2-дақиқада Билолхон Тошмирзаевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 9-дақиқада ҳакам қўқонликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 10-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаев пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 16-дақиқада “Нефтчи” футболчиси Аббос Ғуломов, рақиб футболчисига нисбатан ўта қўпол ўйнаганлиги сабабли майдондан четлатилди.35-дақиқада Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унга кучли зарба йўллаши учун ҳимоячилар халақит қилиб қолишди ва унинг зарбаси кучсиз чиқди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимини ҳар киики жамоалар таркибда ўзгаришлар билан бошлашди. 51-дақиқада Ойбек Рустамовнинг "пушка" зарбасини рақиб дарвозабони катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 55-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаевнинг олис масофадан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони ушлаб олишда хатога йўл қўйди ва ўйинда ҳисоб тенглашди. Голдан руҳланган номинал мезбонлар янада шиддатни оширишди. 57-дақиқада Андрей Сидоров қўқонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ҳисобда олдинга чиққан "Қўқон-1912" бироз хотиржамликка берилди. Натижада 76-дақиқада Лутфулла Тўраев ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Суннатилол Абдуллажонов фарғоналикларни олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди — 3:3.
Суперлига. 14-тур. 19:00
"ҚЎҚОН-1912" - "НЕФТЧИ" - 3:3
Гол: Анвар Хожимирзаев(55), Андрей Сидоров(57), Шоҳназар Норбеков(86) - Шаҳзодбек Убайдуллаев (10 пен), Лутфулла Тўраев (76), Суннатилло Абдуллажонов(79)
“Қўқон-1912”: 21.Ислом Абдуллаев, 7.Жамшид Хасанов, 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков, 14.Аваазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев, 77, Мурод Холмуҳаммедов(с)
Захира: 1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илхомжон Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Андрей Сидоров, 13.Сардорбек Азимов, 20.Муроджон Комилов, 22.Сардор Етовқўзиев, 27.Анваржнон Хожимирзаев
“Нефтчи”: 69.Евгений Конюхов, 4.Андрей Мишенко, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Ойбек Қиличев (с), 13.Лутфулла Тўраев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Саламат Қуттибоев, 26.Олексей Ларин, 46.Шаҳзодбек Убадйллаев, 70.Аббосжон Ғуломов.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 9.Сунатилло Абдуллажонов, 11.Иззатилла Абдуллаев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Умар Адҳамзода, 31.Нодирхон Неъматхонов, 44.Дарко Станоевич, 77.Аброрбек Исмоилов
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Лочин Долимов
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид