Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Верету "Марсель"га ўтадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

“Рома”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Жордан Верету “Марсель”га ўтади, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг Twitter саҳифасида.

Манбанинг хабарига кўра, француз клуби футболчини 11 миллион евро эвазига трансфер қилишга рози бўлган. Трансфер суммаси бонуслар орқали яна 4,5 миллион еврога оширилиши мумкин. Яқин орада ярим ҳимоячи Марселда тиббий кўрикдан ўтади.

29 ёшли Верету ўтган мавсумда "Рома" сафида барча турнирларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 10та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 04:55, 05.08.2022.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.