Евро-2012 "А" гуруҳи якунларига кўра сўнгги ўринни эгаллаган Польша терма жамоаси бош мураббийи Францишек Смуда Чехияга қарши бўлиб ўтган сўнгги ўйин (0:1) дан сўнг жамоанинг ортиқча даражада ўзига ишониб юборганини мағлубиятнинг бош сабаби қилиб кўрсатди.
- Биз бу муваффақиятсизликни тезда ўзимиздан ўтказиб юборишимиз керак. Фикримча, биз Чепхиядан кучли эканлигимизга ортиқча ишониб юбордик ва албатта ғалаба қозонамиз деб ўйладик, бироқ рақиб ажойиб ўйин кўрсатди. Бизда эса биринчи бўлимда гол киритиш учун имкониятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Алал-оқибат гол ўтказдик ва ютқаздик.