Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Геннадий Кочнев: «Барибир «Андижон»нинг кучи билиниб турди»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Ғиждувон” (2:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида қатнашди.

— Ўйин ҳақидаги дастлабки фикрларингиз?
— Биз “Андижон”нинг кучли эканлигини билган ҳолатда бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўргандик. Бурчак зарбалари, стандарт вазиятлар бўйича биз етарлича учрашувга тайёргарлик кўргандик. Кўрдинглар, биринчи гол ҳимоячимиз ва дарвозабонимизни қўпол хатоси туфайли юзага келди. Иккинчи голни ҳам ҳозир кийиниш хонасида кўриб таҳлил қилиб чиқдик. Жарима майдони ичида мувозанатни йўқотганимиз сабабли тўп ўтказиб юбордик. Аламли бўлди, албатта. Чунки бир вазиятни яратимиз деб ўзимиз учун мушкул вазиятга тушиб қолдик. Ўз ўрнида “Андижон”ни ғалаба табриклайман. Чунки кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Бу жамоа билан тенгма-тен ҳаракат қилиш жуда ҳам қийин. Биз бу ерга курашиб, қаттиқ меҳнат қилиб очко олишни мақсад қилгандик. Афсуски, ўйин “Андижон” фойдасига тугади.

— Кўрдик, “Ғиждувон” яхши жамоа экан. Лекин мағлубият доим мағлубият. Жамоага нима етишмади?
— Бунга кўп нарсаларни айтиш мумкин. “Андижон” кучли жамоа. Тўпни назорат қилишда камчиликларимиз сезилди. Тўпни назоратимиз остига олиб, машғулотлардаги кўрсатмаларни йигитлар тўлиқ бажарганида натижа бошқача бўларди. Яна қайтараман: бу ерда рақибнинг кучли жиҳатлари муҳим роль ўйнади. Баъзи футболчилар мен кутган ўйинни кўрсата олишмади. “Андижон”ни босими ҳам бунга қаршилик қилди. Барибир мезбонларни кучи билиниб турди.

— Легионер Сонг Лонгжи “Ғиждувон”дан кетди. Нима бўлди, ўзи? Бу катта йўқотишми?
— У биринчи даврада ўйнаган, мен уни кўрмаганман. Йигитлар билан гаплашганимда унда жароҳат бўлганини сабабини айтишди. У тўпурар ҳужумчи эди. Футболчиларни айтишича, унинг кетиши жамоа учун йўқотиш бўлди. Лекин биз “Бухоро”да иккита ўйинчи олдик, Фирдавс Асадов билан Бобур Омоновни. Ўйлайманки, тажрибали ўйинчиларни сафимизга қўшиб олдик. Сонгни кўрмаганим учун у ҳақида фикр билдира олмайман.

— Жамоанинг мақсади қандай?
— Лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш. Шунинг учун ҳар бир учрашувда очко учун қаттиқ курашамиз. Бу ерга очко олишга келгандик. Биламиз, “Андижон” кучли жамоа. Шу сабабли ҳам қаттиқ меҳнат қилиб, қарши хужумларда гол уришга ҳаракат қилдик. Фақатгина бизда марказда тўпни назорат қилиш имконияти бўлмай қолди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:05, 05.08.2022.
Ўқилди: 1299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.