Кириш Регистрация

"ПСЖ" "Наполи" юлдузи трансфери борасида келишувга эришишга яқин

Баҳо:
+ | -

"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис фаолиятини "ПСЖ"да давом эттиришга яқин турибди.

Футболчи неаполликлар клубида қолишни истамаяпти, шу боис унинг ўзи трансферни талаб қилмоқда. Унинг "Наполи" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Наполи" футболчини текинга йўқотмаслик учун Руисни сотишни ўйламоқда.

"ПСЖ" 26 ёшли испаниялик учун 25 миллион евро тўлашга тайёр. Ҳозирда клублар келишув устида ишламоқда.

2021/22 йилги мавсумда Руис А Сериянинг 32 та учрашувида 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:23, 07.08.2022.
Ўқилди: 1975 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.