"Валенсия" ҳужумчиси Гонсалу Гедеш "Вулверхэмптон"га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манба берган хабарга кўра, инглиз клуби шу ҳафтада 25 ёшли португалияликни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. "Бўрилар" футболчи учун 30 миллион евро ва бонуслар тўлайди.
Гедеш ўтган мавсумда барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳужумчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













