Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

"МЮ" Роналдусиз қолишга тайёрми?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду якшанба кунги 1 тур баҳси олдидан Instagram'даги саҳифасида ўзини ўйинга тайёр деб эълон қилганди. Шунга қарамай, Эрик тен Хаг 37 ёшли юлдузни захирада қолишга мажбур қилди; "МЮ" якунда мағлубиятга учради. Бу воқеадан кейин ҳақли савол туғилади: хўш, "Манчестер Юнайтед" Роналдусиз қолишга тайёрми?

Эрик тен Хагнинг асосий таркибнинг ҳужумини ташкил қилиши бироз ғалати эди. Негаки, у Эриксен ҳамда Фернандешдан алмашиб, "ёлғон тўққизлик" ҳосил қилишда фойдаланмоқчи бўлди. Бу жуфтлик эса биринчи бўлимда бошини қуйи солганча майдонни тарк этди. Негаки, уларнинг ҳар иккисида ҳам гол уриш учун етарли имконият бор эди. Хусусан, Фернандеш бир неча метрдан тўпни осмон-у фалакка тепган бўлса, Эриксен уни дарвозабоннинг қўлига совға қилди. Шундай қилиб, "МЮ"нинг 1 турдаги биринчи бўлими, биз тарихда кўрган энг ёмонларидан бирига айланди.

Эриксен ҳамда Фернандеш ўйнаган нуқталарда ўтган мавсумда Роналду жуда катта ишларни амалга ошира олганди. Унинг йўқлиги эса ҳужум деб аталмиш чизиқни амалда йўққа чиқарди. Кечаги ўйиннинг 52 дақиқасидагина Роналду майдонга тушди ва Фредни алмаштирди. Умуман олганда, Эрик тен Хагнинг Роналдусиз ўйинни бошлаши, португалиялик юлдузни нима учун жамоадан кетишни истаётганига мантиқий жавоб бўла олади. Лекин бу ерда масаланинг бошқа бир тарафи бор. Роналду майдонга тушганидан кейин "МЮ"нинг ўйинида ўзгариш юз берди: жамоа яхшироқ, тезроқ ва тажовузкорроқ ҳаракат қила бошлади. Мухлислар ҳам Роналдуни майдонда кўриб, яхшироқ қўллаб-қувватлашни бошлади. Қисқа қилиб айтганда, бутун бир стадионда атмосфера яхши томонга ўзгарди.

Кечаги ўйинда Роналдунинг жамоага бўлган таъсири ҳамон юқорилигини билиб олиш қийин эмас, албатта. Унинг майдондалиги, "МЮ" томонидан яратилган хавфли вазиятларни ортишида ҳам ўз аксини топганди. Хусусан, у битта аниқ узатма орқали жамоадоши Рэшфордни бирга-бир вазиятга олиб чиқди. Аммо "МЮ"нинг ўнинчи рақамли ҳужумчиси дарвозабонни доғда қолдиришга ожизлик қилди. Тўғри, кейинчалик у вазиятда оффсайд қайд этилди. Аммо такрорий лавҳа VAR ишга тушиши мумкинлигини кўрсатди. Шундай қилиб, Эрик тен Хаг Роналду ҳақида жиддий ўйлаб кўриши керак. Негаки, унинг таъсири ҳали ҳам баланд. Усиз "МЮ"ни қуришга анча вақт кетади. Роналдуни майдонда бўлиши эса, жамоага узоқ бўлмаган мотивация беради. Яъни, Роналдусиз "МЮ" – кўп вақт қурилиши керак. У билан эса клуб тизимсиз қолаверади.

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:34, 08.08.2022.
Ўқилди: 8729 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.