Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски яна бир бор "Барселона"га ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Менга бу ўзгаришлар, бошқа чемпионатга, бошқа клубга ўтиш жуда керак эди. Ҳозир ўзимни янги ўйинчоқ берилган боладек ҳис қиляпман", - деди ҳужумчи Marca газетаси.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски жорий трансфер ойнасида "кўк-анорранглилар" сафига қўшилган эди. Унинг ўтиши "Барселона"га 35 миллион еврога тушди. Роберт каталонияликлар билан тўрт йиллик шартнома тузди.