Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер Дания устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг ҳаяжонларини яширмади.
"Мен жуда бахтлиман, шу билан бирга жуда чарчадим: бугун кўп югуришимга тўғри келди. Тўққиз очко тўплаганимиздан хурсандмиз. Аммо айтишим керакки, ҳисоб 1:1лигида иккала жамоада ҳам ғалаба қозониш имконияти бор эди, Худога шукур, Бендер гол урди" - дейди Швайнштайгер немис матбуотига.