Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Реал" янги мавсумда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қачон бўлишини билмайди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" клуби 2022 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш режаси ҳақида маълумотга эга эмас, деб хабар беради AS.

Манбанинг хабарига кўра, турнир саналари аниқланмагани сабабли Мадрид клуби мавсумни режалаштиришда муаммоларга дуч келган.

Таъкидланишича, ташкилий қийинчиликлар 2022/23 йилги мавсумнинг юкланган тақвими билан боғлиқ.

"Реал Мадрид" фитнес мураббийи Антонио Пинтус жамоанинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган Хитойга қачон боришини олдиндан билиши керак. Жорий мавсумда футболчиларга юкни тақсимлашга тўғри ёндашиш керак, чунки Мадрид клубининг аксарият ўйинчилари ЖЧ-2022да ўйнайди, 2023 йилнинг январида эса клуб Испания Суперкубоги учун Саудия Арабистонига боради.

Мадрид клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдинги икки мавсумдагидек февраль ойида бўлиб ўтади деб ўйлашмоқда. Аммо муаммо ҳам шундан иборатки, Осиё чемпионлар лигаси ғолиби феврал ойи охиригача маълум бўлмайди.

Киритилди: 17:39, 10.08.2022.
Ўқилди: 2077 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.