Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

«Металлург» футбол академиясига танлов давом этаяпти

Баҳо:
+4 | -

Жаҳоннинг энг номдор клуби, куни кеча УЕФА Суперкубогини қўлга киритган – “Реал” (Мадрид, Испания) футбол академияси билан ҳамкорликда Бекободнинг “Металлург” футбол клуби қошида фаолият юритаётган “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академиясига янги ўқув йили учун танлов давом этмоқда. Танловнинг биринчи босқичида 2011 йилда туғилган болалар иштирок этишди. Академиянинг тажрибали селекционерлари, мураббийлари ҳамда испаниялик мутахассислар иштирокида ўтказилган танловда энг иқтидорли деб эътироф этилган болалар саралаб олинди.

Худди шу ёш тоифадаги номзодлар учун танловнинг иккинчи қисми 15 август санасида бошланиб, 25 августга қадар ўтказилади. Шу ўринда академия учун энг истеъдодли болалар грант асосида ўқишга қабул қилиниши айтиб ўтиш лозим.

Ўз ўрнида “энг илғор ёшлар гуруҳи”га қўшилмай қолган номзодлар хафа бўлишмасин. Чунки, худди шу ёш тоифаси учун контракт асосида ҳам гуруҳлар ташкил этилади. Ҳар ойда 3 (уч) миллион сўм тўлаб, шартнома асосида ҳам болангизни ўқитиш имконияти мавжуд. Бу харажатлар “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академияси ўз тарбияланувчиларининг ҳар куни беш маҳал овқатланиши, барча қулайликларга эга, замонавий ётоқхоналарда истиқомат қилиши, турли мусобақаларга олиб бориб келиши транспорт хизмати, бошдан оёқ спорт кийимлари билан таъминлаши ҳамда спорт инвентарлари (футбол тўплари)га сарфланади.

Шунингдек, “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академияси тарбияланувчилари замонавий таълим масканида малакали ўқитувчилардан ўзларининг дунёвий билимларини ҳам мустаҳкамлаб боришади. Айниқса, хориж тиллари – инглиз ҳамда испан тилларидан чуқурлаштирилган тарзда билим берилишини таъкидлаш лозим. Бу эса халқаро ареналарда тўп суришни кўнглига туккан бўлғуси топ футболчилар учун келажакда асқотиши аниқ.

Бу йилги танловнинг охирги учинчи босқичида 2011 йил ва ундан олдин туғилган ёш тоифасидаги гуруҳлар якуний тарзда тўлдирилади ҳамда шакллантирилади. Шундай экан U-11, U-12, U-13, U-14, U-15, U-16 ёш тоифалари учун финал танлови босқичини ўтказиб юборманг! Ҳар йили академиянинг энг истеъдодли ёшларидан 50 нафари Испанияга – “Реал” (Мадрид) академиясига малака ошириш учун юборилади. Бу йил биринчи қалдирғочларимиз Мадридда бўлиб, олам олам таассуротлар билан қайтишди. Улар сафида сиз ҳам, Сизнинг фарзандингиз ҳам бўлишини хоҳласангиз, албатта бизга мурожаат этинг.

Мурожаат учун телефон рақамларимиз:  +998974345959, +998994443174, +998908162436.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 19:19, 11.08.2022.
Ўқилди: 2425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.