Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри 2-3 Фиорентина
24/05 19:00 Металлург 1-1 Навбаҳор
24/05 19:30 Олимпик 0-0 Андижон
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

"Манчестер Юнайтед"нинг расмий фан-клуби ўз талабларини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг "Man Utd Supporters Trust" фан-клуби "Брентфорд"га учралган мағлубиятга муносабат билдирди. Мухлислар жамоаси клуб эгаси бўлмиш Глейзерларни масъулиятли бўлишга чақирган. Аслида ҳаммаси шармандали мағлубиятдан анча олдин бошланган эди. Кечаги воқеадан кейин эса мухлислар Глейзерлар оиласини Эрик тен Хагга етарли маблағ ажратмаганлик ҳамда катта трансферларни амалга оширмаганликда айблаб чиқди. Кечаги ўйин якунига етиши билан фан-клуб ижтимоий тармоқларга қуйидаги хабарни жойлади. Унда шундай дейилади:

"Одатда биз ўйинлар натижасига изоҳ ва муносабат билдирмаймиз. Аммо бугунги кутилмаган мағлубият бизни шундай қилишга мажбур қилмоқда. "Брентфорд"га қарши ўйин шармандаликдан бошқа нарса эмас. Буни том маънода айтаяпмиз. Аммо ҳозир бу нарса ҳеч кимга янгилик бўлмай қолди. Биз бу натижани узоқ йиллик самарасиз ва мантиқсиз бошқарув оқибати деб биламиз. "Man Utd Supporters Trust" клуб эгаларини, энг аввало, ушбу муваффақиятcизликда масъул деб ҳисоблайди. Сер Алекс Фергюсон кетгандан бери биз илк бор мана шундай ачинарли аҳволга тушдик ва бу, клуб эгаларининг олиб борган ишлари ҳосиласидир. Шу туфайли "Манчестер Юнайтед"нинг бутун дунёдаги мухлислар номидан, биз раҳбариятдан тезкор ва кескин чоралар кўришни талаб қиламиз. Биз мухлислар, бунда ҳаммамиз бирлашишимиз керак. Ҳозир мухлислар қўллови, жамоага ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир. Шуни билиб қўйишингизни истаймизки, биз мухлислар, доимо, жамоа либосини, футболчиларни ва клубни қўллаб-қувватлаймиз. Бугун бизнинг байроқларимиз ҳар қачонгидан ҳам қизилроқ. Биз эса ҳеч қачон ўлмаймиз. Клубимиз яшар экан, биз ҳам доимо барҳаётмиз!".

"Брентфорд"га қарши баҳсдан кейин Эрик тен Хагнинг ўзи ҳам жамоага янги футболчилар зарур эканини тан олган эди. Эндиликда "МЮ" "Ливерпуль"га қарши баҳсга тайёргарлик кўриши керак бўлади.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 17:19, 14.08.2022.
Ўқилди: 2368 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.