Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Роналду "Манчестер Юнайтед"дан кетиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақида: "ОАВ ёлғон гапирмоқда. Бир неча ҳафта ичида ҳамма ҳақиқатни билиб олади”

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар юзасидан баёнот берди.

Олдинроқ 37 ёшли португалиялик футболчига "Бавария" ва "Атлетико"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" футболчи билан шартномани бекор қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди.

Оммавий ахборот воситалари ёлғон гапирмоқда. Бир-икки ҳафта ичида мен билан суҳбат чиққанида ҳамма ҳақиқатни билиб олади. Охирги ойларда мен ҳақимда чиққан 100 та янгиликдан фақат 5 таси ҳақиқат эди. Энди тасаввур қилинг-а, вазият қандай”, - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқлардаги мухлислар аккаунти пости остидаги изоҳларда.

Роналду 2021 йилнинг августида "Манчестер Юнайтед"га қайтди, у аввалроқ 2003 йилдан 2009 йилгача Англия жамоасида ўйнаган. Ўтган мавсумда португалиялик футболчи жамоа сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

2022/23 йилги мавсум бошланишидан олдин Роналду бир неча бор "Манчестер Юнайтед" машғулотларини ўтказиб юборган ва у жамоа билан мавсумолди сафарига ҳам бормаган. Июль ойи охирида у клубга қайтди ва машғулотларга киришди. Жорий мавсумда ҳужумчи 2 та учрашувда қатнашиб, гол ура олмади.

Transfermarkt.com сайтида Роналду 30 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 10:31, 17.08.2022.
Ўқилди: 3247 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.