Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Бугун Олий лига 11-тур баҳсларига старт берилади

Баҳо:
+ | -

«Олмалиқ» (Олмалиқ) - «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), А. Миронов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент).
Инспектор: Р. Айтеков (Тошкент).

Жамоалар ўтган турда ижобий натижага эришган ҳолда, ушбу турга кўтаринки кайфиятда етиб келишган. Бу йил асосан ёшлар билан ҳаракат қилаётган Игорь Шквирин шогирдлари ўтган турда "Бухоро" майдонидан ғалаба билан қайтган бўлса, "темирйўлчилар" ўз уйларида мубораклик футболчилар устидан ғалаба қозонган эди. Ўзига хос равишда қизиқарли ўтиши кутилаётган ушбу ўйиндаги ғалаба ҳар икки жамоа учун хам сув ва ҳаводай зарур.

«Динамо» (Самарқанд) - «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Чориев (Термиз).
Инспектор: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

Ўтган йилги мавсумда ҳар икки ўйинда бухороликлардан мағлубиятга учраган Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари хозирда аутсайдер бўлиб турган меҳмонларни мағлуб этиш вазифаси қўйилган. Мавсумни кўнгилдагидай бошлаган "Бухоро"нинг охирги пайтларда умуман иши юришмаяпти. Шу сабабли жамоа мураббийлар штабига ўзгартириш киритилган. Жойлашув жиҳатидан қўшни ҳисобланган икки жамоанинг ўйини қизиқарли ўтиши аниқ. Ушбу ўйинни бошқариш Ўзбекистоннинг яна бир таниқли ҳаками Валентин Коваленкога топширилган.

«Андижон» (Андижон) - «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Н. Тошматов (Фарғона), Р. Толибжонов (Фарғона).
Инспектор: С. Наджафалиев (Тошкент).

Худди Олмалиқ ва Локомотив каби бу жамоалар хам бугунги ўйинга жуда хам аъло кайфиятда етиб келишди. Андижонлик футболчилар ниҳоят уч мавсум деганда сафардан уч очко билан қайтишга муваффақ бўлган бўлса, ғузорлик футболчилар ўз тарихларида илк бора мамлакатимизнинг номдор жамоаси "Пахтакор"ни мағлуб этишга эришди. Шу сабабли ҳам ушбу ўйин анча қизиқарли кечиши тахмин қилинмоқда. Яна бир факт шуки "Шўртан" ҳали "Андижон"да бирон марта очко ола олмаган. Круишенко шогирдлари буган шу анъанани бузишга харакат қилса, андижонлик мухлислар учун мезбонлар чиройли ғалаба қозонишни мақсад қилганликлари аниқ. Ушбу баҳсни ўтган турда шов-шувга сабаб бўлган "Водий дербиси"ни бошқарган В.Цейтлинга ишониб топширилган.

«Машъал» (Муборак) - «Қизилқум» (Зарафшон)
Ҳакамлар: С. Зайлобидинов (Фарғона), Р. Серазетдинов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Рубаков (Тошкент).
Инспектор: С. Ирматов (Тошкент).

Бу жамоалар охирги турларда гарчанд ишлари юришмаётган бўлса-да лекин ўз мухлислари олдида ғалаба учун майдонга тушиши аниқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:21, 20.06.2012.
Ўқилди: 5340 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик