Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Барселона" ингилиз гранди билан франциялик иқтидор учун курашади

Баҳо:
+ | -

"Лион"нинг 19 ёшли ҳимоячиси Мало Гюстога Франция, Англия ва Испаниянинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда.

L'Equipe хабарига кўра, ёзда "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" футболчи ҳақида "Олимпик"га таклиф юборишган, аммо ишлар бундан нарига ўтмаган.

"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" фаолроқ: улар аллақачон Гюстонинг атрофидагилар билан алоқага чиқишган ва футболчини ёз охиригача сотиб олмоқчи.

Шу билан бирга, "Лион" ҳозир ўнг қанот ҳимоячисини сотиш ниятида эмас, аммо улар Гюстонинг тахминий нархидан (тахминан 25 миллион эвро) анча юқори таклиф олган ҳолда ўз позицияларини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Ўтган мавсумда футболчи Лига 1да 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 04:16, 19.08.2022.
Ўқилди: 2760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.