Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

XXI асрда бир клуб учун энг кўп гол урган 5 нафар футболчилар кимлигини биласизми? Келинг улар билан танишиб оламиз

Баҳо:
+ | -

Садоқат — футболда жуда кам учрайдиган фазилат. Аксарият футболчилар яхши шароит яратиш учун ҳар икки йилда бир марта клубларини алмаштирадилар. Бу, айниқса, трансфер бозорида кўпроқ қадрланадиган ҳужумчилар орасида кенг тарқалган. Клублар улар учун катта пул ажратишга тайёр ва уларни мамнуният билан қабул қилишади.

Яхшиямки, истиснолар мавжуд. Бу футболчилар узоқ вақт бир клубда ўйнаб, ортидан катта мерос қолдириб, клублари тарихига киришди.

Келинг, XXI асрда топ-5 лигада битта клуб учун энг кўп гол урган беш футболчини кўриб чиқамиз.

5) Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”) – 260 та гол

"Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши ҳужумчи Серхио Агуэро Англияда чуқур из қолдирди. Футболчи 2011 йилда "Атлетико Мадрид"дан Манчестерга кўчиб ўтган, 390 ўйин ўтказиб, 260 гол урган ва 73 голга ассистентлик қилган.

Агуэро Англияда ҳамма нарсада ғалаба қозонган, клубдаги 10 йиллик фаолияти давомида у Премьер-лигада ва Англия кубогида 5 бордан, 6 Лига кубоги, 3 та Англия Суперкубогида ғалаба қозонган.

2021 йил 15 декабрда Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.

4) Карим Бензема ("Реал Мадрид") - 324 та гол

Карим Бензема Криштиану Роналду кетганидан кейин Мадриднинг ҳақиқий етакчисига айланди. Франциялик футболчи "Қироллик клуби"га 2009 йилда "Лион"дан келиб қўшилган. У ҳозирда кундан-кунга яхшиланиб бормоқда. Ҳозир у 34 ёшда, лекин Карим ҳар қачонгидан ҳам кучли, тезроқ ва аниқроқ ҳаракат қилмоқда.

Сўнгги 13 йил ичида Бензема Мадридликлар сафида 607 та ўйин ўтказиб, 324 та гол урди ва 160 та голли узатмани амалга оширди ва шу билан чекланиб қолмайди. Француз футболчиси Мадрид тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Карим Мадрид билан ҳамма нарсани ютган: 5 марта Чемпионлар лигаси, 4 марта Ла Лига, икки марта Қирол кубоги ва бошқа совринлар.

3) Роберт Левандовски (“Бавария”) – 344 та гол

Роберт Левандовски "Бавария"га 2014 йилда "Боруссия Дортмунд"дан эркин агент сифатида ўтган эди. Польяк дарҳол янги клубининг ажралмас футболчисига айланди ва биринчи мавсумда 49 та ўйинда 25 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Ёзда "Барселона"га ўтишдан олдин Левандовски "Бавария"нинг 375 ўйинида майдонга тушиб, 344 гол ва 72 голга ассистентлик қилишга улгирганди.

Роберт "Бавария" билан Бундеслигада кетма-кет 8 марта ғалаба қозонган ва 2019/20 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Футболчи икки марта ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси, икки марта “Олтин бутса” ва УЕФАнинг Европанинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган.

2) Криштиану Роналду ("Реал Мадрид") - 450 та гол

2008 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритиш орқали Криштиану Роналду Европа клубларининг энг кўп орзу қилинган футболчисига айланди. Мадриднинг “Реал” клуби уни “Манчестер Юнайтед”дан ўша пайтдаги рекорд 94 миллион евро эвазига сотиб олди. Португалиялик 9 йилни Испанияда ўтказди.

Криштиану "қаймоқранглилар" сафида 438 та ўйинда 450 та гол урди ва 131 та голли узатмани амалга оширди, у Мадрид тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Роналду клубга бошқа совринлар қаторида икки марта Ла Лига, тўрт марта Чемпионлар Лигаси, икки марта Қирол кубогини ютишда ёрдам берди.

Мадридликлар сафида Криштиану Роналду яна тўрт марта "Олтин тўп"ни қўлга киритди, ФИФА ва УЕФАнинг энг яхши футболчиси мукофоти ва уч марта "Олтин бутса"ни қўлга киритди.

1) Лионель Месси (“Барселона”) – 672 та гол

Барча даврларнинг энг буюк футболчиларидан бири саналган “Барселона” афсонаси Лионель Месси ўтган ёзда “ПСЖ”га текин трансфер орқали қўшилишдан олдин деярли бутун профессионал фаолиятини Каталония клубида ўтказган.

Месси "Барселона"га керак бўлган ҳамма нарса эди. "Камп Ноу"да 17 йил давомида у 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол урган ва 303 та голли узатмани амалга оширган.

Лео "Барселона"га 10 марта Ла Лига, 4 марта Чемпионлар Лигаси, 7 марта Испания кубогини ютишда ёрдам берган.

Аргентиналик футболчи “Барселона” билан олтита “Олтин тўп”, учта УЕФА мукофоти ва олтита “Олтин бутса”ни қўлга киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:00, 19.08.2022.
Ўқилди: 12328 марта.
Фикрлар: 109 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.