Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 15:00 Навбаҳор - Андижон
30/11 15:00 ОКМК - Қизилқум
30/11 15:00 Локомотив - Нефтчи
30/11 15:00 Бунёдкор - Пахтакор
30/11 15:00 Сурхон - Олимпик
30/11 15:00 Динамо - Сўғдиёна
30/11 15:00 Насаф - Металлург
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Тажмурод Агамуродов: «Бухоро» «Динамо»га ноқулай рақиб»

Баҳо:
+ | -

Меҳмонларнинг ғалабаси билан якун топган (0:1) "Динамо" - "Бухоро" учрашувидан кейинги ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб туркманистонлик мутахассис Тажмурод Агамуродов иштирок этди.

Т.Агамуродов ("Бухоро" бош мураббийи):
— Аввало, бухоролик футбол мухлисларини табриклайман. Улар ғалабани соғиниб қолишган эди. Бугунги ўйинда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилдик. "Динамо" ҳам ёмон ўйнамади, ўйин оғир бўлди ва омад эса биз томонда бўлди. Шу пайтгача сўнгги дақикқларда бир неча бор тўп ўтказиб юборгандик. Бугун эса 95-дақиқада гол киритдик.

— Жасур Ҳасанов бугун сардорлик боғичи билан майдонга тушди? Бу сизнинг қарорингизми?
— Жасур Бухоро мактаби тарбияланувчиси. Болалар ҳам бу қароримни қўллаб-қувватлашди. Шу кунгача сардорлик вазифасини бажариб келган булган Тарасенко ҳам бу қарорни қўллаб-қувватлади. Жасур бугун сардорларга хос ўйин ҳам кўрсатди.

— Коваленко бугун сўнгги умид чораси учун "Динамо" ўйинчисига сариқ карточка курсатди. Мен ўша пайтда захира ўриндиғи олдида эдим. Сиз ўша вақт айтган гапларингизни шу ерда ҳам такрорлай оласизми?
— Энди ўйин вақтида кишида ҳиссиётлар жўш уради. Менимча, ҳакам қизил карточка кўрсатиши керак эди: майдон марказидан тўп билан қочган футболчини жарима майдони чизиғи устида орқадан чалишди. Ҳамманинг ўзининг виждонига ҳавола. Мен ҳакамлар бригадаси хатти-ҳаракатларини изоҳламайман. Захира ўриндиғида эса кўп нарсалар дейишим мумкин. Менимча, буни матбуотда ёритиш шарт эмас. Чунки мен ишлаётган бўламан.

— Бугун яхши ўйнаб турган 21-рақамли ўйинчингиз (Какаладзе)ни нега ўйиндан олдингиз?
— Унда чарчоқ аломатлари сезилиб турганди. Ўйинга янги қон керак бўлиб турган эди. Умид қилганимдек, ўйинни кучайтирувчи ўйинчини туширдим. Унинг ўрнига тушган футболчи узоққа аут отиши билан ёдда қолди.

— Яқингинада кубок учрашувида ҳам шу стадиондан ғалаба билан қайтган эдингиз? Бугунги ғалабада "Динамо" билан яқингинада ўйнаганингизнинг фойдаси бўлдими?
— Қайсидир маънода бўлди. Лекин унутмаслик керакки, "Динамо" футболчилари ҳам яқинда ютқазган жамоага қарши ютаман деб майдонга тушган. Менимча, жамоалар учун ноқулай рақиблар бўлади. Менимча, "Бухоро" "Динамо" учун ноқулай рақиб. Чунки ўтган йилиям Самарқанддан ғалаба билан қайтган.

Манба: www.stadion.uz.

"Динамо" мураббийлар штаби матбуот анжуманига киришдан бош тортишди. ПФЛга бу борада жазо санкциялари қўллаш вақти етмадимикин?

Киритилди: 20:28, 20.06.2012.
Ўқилди: 5849 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.