Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Хитойликлар "асирига" айланган Оскар ҳикояси

Баҳо:
+ | -

“Жаҳон чемпионатига чиқиш-чиқмаслик мени қизиқтирмайди. Хитойга кўчиб ўтганим учун мени доимо танқид қилишади, лекин мен ўз келажагим ва оиламнинг келажаги ҳақида қайғураман. Мен кексайганимда камбағал яшашни ва Жаҳон чемпионатида қандай ўйнаганимни эслашни хоҳламайман".

Юқоридаги гапларни 25 ёшли бразилиялик Оскар 2018 йилда "Челси" дан "Шанхай СИПГ" га ўтганидан кейин айтганди. Ярим ҳимоячи Премьер-лигадаги ўз позициясида энг зўр ўйинчилардан бири эди, Transfermarkt 35 миллион еврога баҳолаган ва олдинда Бразилия терма жамоаси таркибида мустаҳкам ўрнашиб олиш имконияти бор эди. Оскар буларнинг барчасини дунёнинг нариги чеккасидаги пулга алмаштирди. У йилига соф 24 миллион евро маош олган – ўша пайтда фақат Месси, Роналду ва Неймар ундан кўпроқ маош олишган.

"Мен Хитой чемпионатига ўтишни қуйи лигага тушиш деб ўйламайман", деди Оскар трансфердан кейин. “Ишончим комилки, келажакда Хитой чемпионати дунёнинг етакчи лигаларидан бирига айланади”.

Оскар унга хитойликлардан ташқари “Атлетико”, “Ювентус”, “Интер” ва “Милан” клублари ҳам қизиқиш билдирганини айтди. Шунингдек, у Хитойда рад этиб бўлмайдиган таклифлар беришини айтди. Оддий қилиб айтганда, у ҳаётини биринчи ўринга қўйди. Тўғри, "Челси" ҳам трансфер учун олинган 70,5 миллион еврони рад эта олмади.

"Футболга бўлган иштиёқ пулга бўлган иштиёқдан кучлироқ бўлиши керак", - деди ўша пайтда "Челси"да ишлаган Антонио Конте Оскарнинг кетиши ҳақида. “ Болалигимизда футбол ўйнашни бошлаганимизда, пул ҳақида ўйламаймиз. Агар ўйнаш истагидан кўра пулга бўлган иштиёқ муҳимроқ бўлса, бу ёмон. Оскарнинг кетишидан афсусдаман, чунки у жуда яхши футболчи”.

Хитойда Оскар мухлислар назаридан четда қолди. 5 йил ичида у фақат битта кубокни олди. Аммо у мавсумдаги голли узатмалар сони бўйича миллий чемпионат рекордини янгилади.

Аммо, маълум бўлишича, 30 ёшли Оскар ҳали ҳам Европага қайтиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, у бунга ишонади - масалан, 2022 йилнинг қишида у "Барселона"нинг унга бўлган қизиқиши ҳақида ҳаяжон билан гапирди. Бу Оскарнинг Европага қайтиши ҳақида биринчи марта гапираётгани эмас. 2019 йилнинг ёзида у "Интер" ва "Милан" билан музокаралар олиб бораётганини ва шу билан бирга терма жамоада ўйнаш учун Хитой фуқаролигини олишни исташини айтганди.

"Мен "Челси"даги фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаяпман, чунки у ерда ажойиб вақт ўтказдим", - дейди Оскар интервьюда. “Улар менга Премьер-лигада ғалаба қозонишимга ва яхшиланишимга ёрдам беришди. У ерда кўп дўстларим бор. Фаолиятимни у ерда якунлаш учун ажойиб формани сақлаб қолишга ҳаракат қиламан. Менда ажойиб статистика бор ва ўйлайманки, “Челси”да менга жой топилади”.

Оскар Хитойда етарлича вақт ўтказди ва кетишни истаяпти шекилли. Европада унга қизиқиш суст, Бразилияда эса “Фламенго” уни қўлга киритмоқчи эди. Муаммо шундаки, хитойликлар улар уни қўйиб юбормоқчи эмаслар. The Mirror хабарига кўра, футболчи ўз ватанига қайтиб, клуб билан шартнома шартларини келишиб олган, бироқ "Шанхай СИПГ" келишувга тўсқинлик қилган ва керакли ҳужжатларни имзолашдан бош тортган.

У Хитойга кўчиб ўтганида, Оскар ўз қарори учун жуда кўп танқидларга учради, кўпчилик буни пулга бўлган ўчлик, деб ҳисоблади. Оскар олтин қафасга тушиб қолганга ўхшайди, у ердан чиқиш унчалик осон бўлмайди. Хитойда 100 миллион евро ишлаб топганингиздан сўнг, оилангиз келажаги ҳақида қайгъурмасангиз ҳам бўлади.

Киритилди: 18:00, 19.08.2022.
Ўқилди: 7131 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.