Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

АПЛ. Учинчи турнинг энг қайноқ дуэллари ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -

1. Давид Де Хеа "Ливерпуль"га қарши

2021-22 йилги мавсумнинг энг яхши жамоаларидан бири бўлган клуб, 3 турда "Манчестер Юнайтед"нинг рутубатга тўлган кошонасига ташриф буюради. "МЮ" дарвозабони Де Хеа "Брентфорд"га қарши баҳсда йўл қўйган хатолари сабаб, мухлислардан кечириб сўраганди. Энди у ўз айбини АПЛнинг энг даҳшатли жамоаси бўлган "Ливерпуль" билан ўйинда ювиши талаб этилади. Бу баҳс Де Хеанинг жисмоний, ақлий ва руҳий ҳолатини синовдан ўтказади. Шунингдек, у тен Хагнинг жамоада қолишини ҳам белгилаб бериши мумкин. Аммо душанба куни Де Хеага осон бўлмаслиги аниқ!

2. Габриэль Жезус Маркос Сенесига қарши

Маркос Сенеси августь бошида "Фейеноорд"дан харид қилинганди. Ҳимоячи ўзининг илк баҳсини "Арсенал"га қарши ўтказиши мумкин. Қарши томонда эса 2 турда "Борнмут"ни яксон қилган (4-0) "шаҳарликлар"нинг собиқ ҳужумчиси – Габриэль Жезус. Бразилия терма жамоаси аъзоси ўзининг муваффақиятли юришини давом эттиришга ҳаракат қилиши табиий, албатта. Аммо Сенеси ҳам жим қараб турмайди. Зеро, у ҳам Жанубий Америка ўғлони. Демак, учинчи турда, аргентиналикка бразилиялик қарши чиқади.

3. Дэвид Мойес Грахам Поттерга қарши

"Вест Хэм" ҳамда "Брайтон"нинг қарама-қаршилиги нега қизиқ бўлади деган савол туғилиши мумкиндир. Бунга содда жавоб мавжуд: чунки икки жамоа икки хил услубга эга. Аслида, уларнинг мураббийлари шундай. Дэвид Мойес ва Грахам Поттернинг футбол фалсафаси бир-бириникидан тубдан фарқ қилади. Ҳар икки томонда ғалаба учун сабаблар етарли. "Брайтон" лондонликларга қарши сўнгги 10 та АПЛ баҳсини ютқазмаган. Шу сабаб "чағалайлар" анъанани давом эттиришга ҳаракат қилади. "Вест Хэм" эса омадсиз серияга якун ясашга...

4. Свен Ботман Эрлинг Холандга қарши

Учта кетма-кет баҳсни қуруқ ўтказиш, "Манчестер Сити" учун "Ньюкасл" майдонида осон бўлмайди, албатта. Шунингдек, Эдди Хау ўз жамоасини ўсганини айнан мана шу ўйин кўрсатиб беради. Аммо булар кейинги даражадаги омиллардир. Қарама-қаршилик Свен-Эрлинг орасида ҳам кечади. Нидерландия терма жамоаси аъзоси Ботман, ўзининг тенгқури бўлган Холандни тўхтатиб қолиши керак. Ҳа, Холанд жуда кучли, ақлли ва тезкор. Аммо Ботман ҳам ундан қолишмайди.

5. Эронсон Жоржиньога қарши

Жоржиньонинг қўпол хатоси ўтган турда "Челси"га қимматга тушганди. Айнан шундан кейин, "Тоттенхэм" ҳисобни тенглаштирган. Италиялик футболчи учинчи турни катта иштиёқ билан бошлайди. Чунки у ҳам айбини ювиши лозим. Жесси Марш эса ўз шогирди Эронсонга Жоржиньони соядек таъқиб қилишни уқтирган. Негаки, Жоржиньога арзимаган майдон берилиши рақибга қимматга тушади. Эронсон эса бунга қарши туриши керак. "Лидс" ҳамда "Челси", шунингдек, фақат уч очко учун курашиши ҳам, бор гап.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:00, 19.08.2022.
Ўқилди: 3274 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.