34 ёшли ярим ҳимоячи яна маошини камайтиришдан бош тортди ва шартномаси муддати тугаганидан кейин жамоани тарк этишга қарор қилди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс клубнинг маошини камайтириш бўйича яна бир таклифини рад этди. Mundo Deportivo ва Cope нашрларининг хабар беришича, Бускетс амалдаги шартномасини охиригача якунламоқчи ва 2023 йилнинг ёзида нафақат "Барселона"ни тарк этади, балки Испания терма жамоасидаги фаолиятини ҳам якунлайди.
34 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини МЛСда давом эттиришдан манфаатдор. У АҚШда ҳаётининг янги босқичини бошламоқчи ва бунинг яхши сабаби бор.
"Барселона" бир неча бор ўйинчилардан коронавирус пандемиясининг салбий молиявий таъсирини бартараф этиш учун маошларини камайтиришни ва янги келганлар билан шартнома имзолашни сўраган.
Кўпинча бундай вазиятда жамоа фахрийлари: Бускетс, Жерар Пике, Жорди Альба ва Серхи Робертолар қийналишди. Тажрибали футболчилар мунтазам равишда клубнинг қарорларини ҳурмат қилишди, лекин ҳамма нарсанинг чегараси бор. Бускетс биринчи бўлиб бунга нуқта қўймоқчи.
Ҳали июнь ойида Бускетс "Барселона"нинг муносабати унга ёқмаслигини очиқчасига айтган эди. Кейин клуб футболчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмасдан, ОАВ орқали ўз ниятларини билдирган.
Пике, Альба ва Роберто вазият бошқароқ эди. Гарчи Жерар билан ҳам вазиятни чигал деса бўлади. Mundo Deportivo хабарига кўра, у клубга ёрдам беришга ва маошининг бир қисмини яна хайрия қилишга тайёр, бироқ "Барса"дан келажакдаги тўловлар учун кафолат талаб қилмоқда, аммо клуб ҳозирча уни тақдим эта олмаган. Ҳозирда жамоанинг Пикедан 52 миллион евро қарзи бор.
Лапорта ҳали ҳам Жерар билан келишувга эришишга умид қилмоқда, унинг маоши камайиши Кундени Ла лига рўйхатидан ўтказошга имкон беради. Аммо Бускетс яна бир бор бундай қилмаслигини айтди. Бунинг учун уни танқид қилиш керак эмас.
АS хабарига кўра, мавсум оралиғида "Барса" Бускетсга шартномани бир ёки икки мавсумга узайтиришни таклиф қилган. Бироқ, бу бош мураббий Хавининг футболчи билан ҳисоблашиши ва уни жамоанинг муҳим қисми сифатида кўриши билан боғлиқ эмас. "Барселона"нинг мантиғи қуйидагича: шартнома қанча узоқ бўлса, маошни тўлашни кечиктириш мумкин дегани.
Серхионинг шартномаси келаси ёзда тугайди. 2022/2023 йилги мавсум учун у 10,6 миллион евро олиши керак. 34 ёшли ярим ҳимоячи Френки де Йонгдан кейин жамоадаги энг кўп маош олувчи иккинчи футболчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Серхио олдидаги тўпланган қарзни ҳам унутмаслик керак. Каталония нашри ARA хабарига кўра, гап 50 миллион евро ҳақида кетмоқда."Барселона" барча қарзларни шартнома муддати тугагунча, яъни бир йил ичида тўлаши керак. Ла Лига ўйинчи бошқа клубга қўшилганидан кейин кечиктирилган тўловларни амалга оширишга рухсат бермайди.
Бускетс ва унинг агентлари шартномани узайтиришга ва маошнинг бир қисмини олишни янарози бўлишмади. "Барселона"га бу вариант ёқмади, шундан сўнг Серхио бир йилдан сўнг кетишга қарор қилди. Футболчининг вакиллари аллақачон МЛС клублари билан алоқада.
Бускетс "Барселона" сафида 14 йил давомида 30 та соврин ютган. У бир неча бор қийин дамларда жамоа билан қолди. Бускетс каби афсонавий ўйинчилар билан бундай хунук ажралишлар "Барса" учун оддий ҳолатга айланиб қолмаса бўлди.