Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

"Арсенал" АПЛ тарихида қайси йилларда дастлабки учта ўйинда ғалаба қозонган эди?

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби 2022-23 йилги мавсумни учта кетма-кет ғалаба билан бошлади. Бу эса жамоанинг сўнгги 20 йилдаги энг кучли старти бўлди. Ўтган йилга қараганда бу мутлақо катта ўзгариш ва ўсиш саналади. Микель Артета жамоаси бир йил олдин 3 та турдан кейин 0 очко билан АПЛ жадвалининг сўнгги ўрнини банд этиб турганди. Биринчи ўринда эса "Тоттенхэм" 9 очко билан етакчилик қилган. Якунда эса "тўпчилар" "шпорлар"дан 2 очко кам тўплаган ҳолда, 5 ўринда мавсумни якунлади. Бугун эса ҳаммаси ўзгарди. Жамоа 100% натижа билан етакчиликни ўз қўлига олган. Янги футболчилар бўлган Вильям Салиба, Олександр Зинченко ҳамда Габриэл Жезуслар барча баҳсларда асосий таркибда майдонга туширилди. Айнан улар "Арсенал"ни янги босқичга кўтара олди.
Қуйида "Арсенал"нинг Премьер-лига эрасидаги тарихида мавсумни бугунги каби муваффақиятли бошлагани ҳақида гаплашамиз.

1) 2003-04 йилги мавсум

Ўша мавсум бутун дунё ёдида "Арсенал"нинг енгилмас даври сифатида ёдда қолган. Аммо очилиш учрашуви мураккаб бошланади. Ўйиннинг 25 дақиқасида Соль Кэмпбелл қизил олиб майдонни тарк этади. 10 киши қолган лондонликлар эса ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, ўйин сўнгида 2-1 ҳисобида ғалабага эришади. Иккинчи баҳс сафарда, "Мидлсбро"га қарши кечган. Якун эса 4-0 ҳисобида "Арсенал" фойдасига ҳал бўлади. Кетидан "Астон Вилла"га қарши уй ўйинидан ҳам ғалабага эришилади. Шундай қилиб, 38 тур давомида "тўпчилар" мағлубиятга учрамайди ва Англия чемпионига айланади.

2) 2004-05 йилги мавсум

"Енгилмаслар" кейинги мавсумни ҳам юқори нотада бошлайди. Илк баҳсда "Эвертон" 4-1 ҳисобида доғда қолдирилади. Кейин эса "Мидлсбро" 5 та гол билан таслим этилган (5-3). Учинчи ўйинда "Блэкберн Роверс" йирик, 3-0 ҳисобида мағлуб этилади. Ўша даврнинг ёрқин юлдузи Деннис Бергкамп мана шу баҳсларда жами иккита гол урган. Ўта ёш иқтидор Сеск Фабрегас эса "Блэкберн" дарвозасига ўзининг илк голини йўллайди. Кейинчалик ҳам Арсен Венгер шогирдлари яна "Норвич" ва "Фулхэм"га қарши иккита баҳсда ғалабага эришган. Ҳамма "Арсенал"ни яна бир чемпионликка қараб кетди деб ўйлаганди. Аммо якун ундай бўлмади. Кейинги баҳс "МЮ"га қарши сафарда кечади. Унда эса майдон эгалари 2-0 ҳисобида енгилмасдек кўринган "Арсенал"ни таслим этади. Шу билан Венгернинг тарихдаги энг узоқ давом этган 49 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига якун ясалади. Энг ёмони эса "Манчестер Юнайтед"га қарши учралган ана шу мағлубият жамоа руҳиятига ўнгланмас шикаст етказганди. Шундан сўнг, "Арсенал" кейинги 7 та учрашувдан атиги 2 тасини ғалаба билан тугатган. Мавсум сўнгида чемпионлик шоҳсупасига Жозе Моуриньонинг "Челси"си кўтарилади. Ўша мавсумдаги "аристократлар" АПЛда янги рекорд ўрнатган эди. Улар мавсумни 95 очко билан якунлайди ва атиги 15 та гол ўтказиб юборади. Арсен Венгернинг "тўпчилар"и эса 12 очко фарқ билан иккинчи поғонани банд этади. Аммо мавсум қуруқ қўл билан эмас, балки Англия кубогидаги ғалаба билан якун топади.

Бугунги "Арсенал" устози мавсумдаги учта ғалаба ҳақида гапирар экан, жумладан, шундай дейди: "Жамоа ҳали мукаммаликдан анча йироқда. Ҳа, ғалаба қозондик, аммо бу ҳеч нимани англатмайди. Жамоада камчиликлар бор ва уни тузатишга вақт зарур. Хатоларимиз устида ишлашда давом этамиз".
"Арсенал" тўртинчи турни ўз уйида, маҳаллий рақиб – "Фулхэм"га қарши ўтказади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 15:11, 22.08.2022.
Ўқилди: 2217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.