20 та клуб, жумладан, "Барселона" ва "Ювентус" FFP қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда.
УЕФА ўтган мавсумда молиявий фейр-плей қоидаларини бузган 10 та жамоага нисбатан санкцияларни келаси ойда эълон қилиши кутилмоқда. Ушбу рўйхатга "Барселона", "ПСЖ", "Ювентус", "Интер" ва "Рома" киради.
"ПСЖ" ва "Марсель" ихтиёрий келишув доирасида жарима, "Интер" ва "Рома" жарима ва трансфер чекловлари билан жазоланади.
"Барселона" ва "Ювентус" УЕФА билан FFP масаласида музокара қилишдан бош тортди.
Жами 20 га яқин жамоа, жумладан, "Арсенал" ҳам шубҳа остида. Бироқ, ҳамма клублар ҳам УЕФАга ҳисобот тақдим этмаган, шунинг учун уларнинг аҳволи ўзгариши мумкин.