Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Биринчи бўлимнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга эдик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

— Бугун ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Кубок ўйини битта баҳсдан иборат бўлганлиги учун бу учрашувга пухта тайёргарлик кўргандик. Сен гол урмасанг, сенга уришади, деган ёзилмаган қонун бекорга айтилмайди. Мезбонлар яратилган 3 та имкониятнинг 2 тасидан фойдаланди. Биринчи бўлимнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга эдик. “Қизилқум” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Уларга омад тилайман. Шу ўринда Қўқондан келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

— Даврон Орипович, ўзингиз айтганингиздек, кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Бунгача ҳар ўйинда гол уриб келаётган Шохназар Норбеков асосий таркибдан ўрин олмади. Бунинг сабаби нимада?
— “Навбаҳор” билан учрашувда иккита ҳужумчимиз жароҳат олиб сафдан чиқишди. Ҳозир битта ҳужумчи қолди. Норбековни бошидан майдонга туширмаганимиз бу ўзига хос тактик юриш эди. Рўзиев ҳам, Сиддиқов ҳам ҳужумда ўйнай олади. Агар ҳужум йўқ бўлганида биз вазиятларга эга бўлмасдик. Фақат учрашув битта ўйиндан иборатлиги учун бироз тактик юриш қилгандик. Кейинги ўйинга Норбековни сақлаш ва керакли пайтдагина бугун ўйинга туширишни режалагандик. Балки бугунги баҳсда натижа биз учун қониқарли бўлиб турганида режамиз бўйича Норбеков умуман майдонга тушмаслиги ҳам мумкин эди. Бу футбол. Унда хатолар бўлади. Хатолар устида ишлаяпмизу, барибир яна ўша хатолар такрорланяпти. Демак, яна ишлашга ва хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

— Жавоҳир Сиддиқовни ўйинига қандай баҳо берасиз?
— Мағлубиятга учрагандан кейин нима дейиш мумкин? Эртадан “Металлург” билан учрашувга тайёргарлик бошланади. Ҳозир эҳтиросли ўйиндан сўнг бир нима дейиш қийин. Видеотакрорни кўргандан кейин баҳо берса бўлади. Агар вазиятларни санаб беринг десангиз, санаб беришим мумкин.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 22:19, 24.08.2022.
Ўқилди: 1171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.