Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Чемпионлик учун кураш сўроқ остида: "Ливерпул"га нима бўляпти?

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" Премьер-лигани даҳшатли бошлади ва дастлабки учта ўйинда ғалаба қозона олмади. Юрген Клопп шогирдлари аллақачон “Манчестер Сити”дан 5 очко ортда қолмоқда. "Stadion.uz" интернет нашри содир бўлаётган воқеалар ҳақида фикр юритади.

Премьер-лига мавсуми бошланиши арафасида ҳамма чемпионлик учун “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги навбатдаги қизиқарли мусобақани интиқлик билан кутаётганди. Қолаверса, мерсисайдликлар мамлакат Суперкубоги учун ўтказилган тўқнашувда ғалаба қозонишди. Бироқ, Юрген Клопп шогирдлари учун старт яхши чиқмади: 2 дуранг, 1 мағлубият ва Хосеп Гвардиола жамоасидан 5 очко ортда қоляпти. "Ливерпул"нинг муваффақиятсизлигининг сабаблари нимада?

Жароҳатлар

"Ливерпул"да "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда бутун бошли асосий таркиб иштирок эта олмади. Бундан ташқари, таркиб ҳатто Англия Премьер-лигаси стандартлари бўйича ҳам жанговар эмасди: Келлеҳер, Келвин Рамсай, Ибраҳима Конате, Жоел Матип, Кертис Жонес, Тиагу Алькантара, Алекс Окслейд-Чемберлен, Наби Кейта, Кайд Гордон, Диого Жота жароҳат олган футболчилар. Бу рўйхатга Дарвин Нуньесни ҳам қўшамиз. Уругвайлик жароҳат олгани йўқ, фақат ўзининг аҳмоқлиги туфайли дисквалификация қилинганди.

Юрген Клопп мавсум бошида жиддий кадрлар муаммосига дуч келди. "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ҳужумкор гуруҳдан фақат Фабио Карвалю захира ўриндиғида ўтирди.

Кейта аллақачон умумий гуруҳда. Жота ва Жонс ой охиригача машғулотларга қайтишлари мумкин, Тиаго, Матип ва Конате камида центябр ойининг ўрталарига қадар, Окслейд-Чемберлен эса бундан ҳам узоқроқ муддатга сафдан чиққан.

Ярим ҳимоядаги турғунлик

Кўпгина таҳлилчилар узоқ вақтдан бери "Ливерпул"га ярим ҳимояда янги қон кераклигини айтишмоқда. Аммо Клопп бунга рози эмас ва клуб бу ёзда ярим ҳимояни кучайтиришга интилмади ва бу беҳудага ўхшайди. Очилиш ўйинларида ижодкорлик йўқлиги кўзга ташланди. Жеймс Милнер, худди Жордан Хендерсон каби югуришда давом этмоқда, аммо улар ҳеч қачон ўзларининг креатив ўйинлари билан танилган эмаслар.

"Ливерпуль" табиий равишда ярим ҳимояни янгиламоқчи, аммо ўша Карвальо ва Эллиотт уларга жиддий ишониш учун ҳали жуда ёш. "Ливерпуль" беҳуда трансферларни амалга оширмагани билан фахрланади. Бироқ, сўнгги икки йил ичида ҳужумда улар келажак учун янги тўлақонли триони йиғишди (ҳеч бўлмаганда қоғозда). Шу билан бирга ярим ҳимояда 36 ёшли фахрий ва жиддий тажрибага эга бўлмаган бир қанча ёшлар ўйнашади.

Маненинг етишмаслиги

Ёзда Маненинг кетиши ҳал қилиб бўлмайдиган муаммога ўхшамасди, аммо ҳозир мавсум бошланди ва унинг йўқлиги жуда сезиларли. Бунга қисман Жотанинг жароҳати ва Дарвиннинг дисквалификацияси сабаб бўлди, бунинг натижасида Клопп ҳужумда чекланган сонли ўйинчилар билан қолди.

Нуньес ўз иқтидорини намоён этди ва "Энфилд"да унинг учун ҳаммаси яхши бўлишига ишонч бор. Бироқ, ҳужумни қайта қуриш вақт талаб этади.

Етакчиларнинг ёмон ўйини

“Ливерпуль” етакчилари мавсум бошида ёмон аҳволда эди. Виржиль ван Дейкни Александр Митрович биринчи турда қандай спорт фотмасида эканлигини кўрсатиб берди. Кейин учрашувда Жейдон Санчо ҳам Ван Дейкнинг хатосидан фойдаланиб кетди.

"Ливерпуль" мавсумга тайёр эмасдек кўриняпти. Клопп жароҳат олган футболчиларнинг қайтишини кутмоқда, аммо асосий муаммо уларнинг формасида. Мерсидадияликлар зудлик билан формага киришлари керак, ҳозирча жамоа ўзига ўхшамайди ва бу жуда катта муаммо.

Психологик бўшлиқ

Аслида “Ливерпуль” қандай психологик ҳолатда экани катта савол. Ўтган мавсумда жамоа тўртта кубокда ғалаба қозонишни орзу қилган, бироқ бор-йўғи иккита соврин билан чекланиб қолганди. Боз устига, мерсисайдликлар иккита йирик турнирда мағлуб бўлишди. Ўтган мавсумда Клопп шогирдлари борларини беришди, аммо муваффақиятга эриша олишмади. Жамоада ҳозир ҳам шундай муносабат борми, деган катта савол бор.

Ҳозир жамоада нимадир бўлаётгани аниқ. Баъзи ўйинчилар кетишни хоҳлашади, бошқалари қолиб, бир-бирларига сўкинадилар. "Ливерпуль" зудлик билан тинчланиб, ўзини йиғиб олиши керак. Кейинги турда рақиб "Борнмут" бўлади - хотиржам ғалаба қозониш ва эркин нафас олиш учун ажойиб имконият.

Киритилди: 17:32, 25.08.2022.
Ўқилди: 4486 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.