Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Давронбек Ҳошимов: “Йил ўйини”да ғалаба қозонишга интиламиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган, “Йил ўйини” дея эътироф этилаётган “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 29 ёшли тажрибали ҳимоячиси Давронбек Ҳошимов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоамизнинг “Пахтакор”га қарши кечадиган баҳслари доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган. Бу сафарги ўйин эса олдингиларидан ҳам кўра, қизиқарлироқ ҳамда томошабоп ўтиши аниқ. Боиси, айни пайтда “Навбаҳор” турнир жадвали пешқадами бўлса, “Пахтакор” амалдаги чемпион ҳисобланади.       

Шунинг учун бўлажак беллашув “Йил ўйини” дея эътироф этилмоқда ҳамда ушбу баҳсга қизиқиш ўта юқори. Биз – футболчилар ҳам мазкур ўйиннинг қандай аҳамиятга эга эканлигини тушуниб турибмиз ва бўлажак беллашувда ғалаба қозониш, мухлисларга қувонч улашиш, пешқадамликни янада мустаҳкамлашга интиламиз ва буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Фақат бунинг учун ишқибозлардан жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.  

Ўз навбатида яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, қуръа натижасига кўра, “шерлар” билан 2 сентябрь куни Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда яна Наманганда тўқнаш келамиз.

Шу боис, 28 август оқшомидаги ўйинда зафар қучсак, кубок баҳсида кўтаринки кайфиятда майдонга тушамиз.              

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўз олдига қўйган юксак мақсад, яъни, Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун охиригача кураш олиб боради ҳамда буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:51, 28.08.2022.
Ўқилди: 2267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.