Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Белотти "Торино" мухлислари билан хайрлашди. У бугун "Рома" билан шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Андреа Белотти “Торино” мухлислари билан хайрлашди. 28 ёшли италиялик "буқалар" таркибида 7 йилни ўтказди.

Белотти "Торино" сафида 251 та ўйинда майдонга тушиб, 113 та гол урган.

Calciomercato хабарига кўра, бугун ҳужумчи "Рома" билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

“Ҳурматли “Торино” ва клуб мухлислари, сўнгги етти йил ичида нималарни бошдан кечирганимизни тасвирлаш қийин. Мен бу ерга келганимда бола эдим ва клуб қадриятлари билан ўсганман.

Менга бўлган муҳаббатингизни қайтариш учун ҳар бир машғулотда ва ҳар бир учрашувда бор кучим билан ҳаракат қилдим. Биз бирга азоб чекдик ва хурсанд бўлдик, мен сизга раҳмат айтмоқчиман. Биламан, сукутим сизни хафа қилди ва бунинг учун мени кечиришингизни сўрайман, лекин баъзи вазиятлар мени бунга мажбур қилди.

Йиллар давомида боримни берганимни билиб, энди эркак ва ота сифатида кетяпман. Бу хайрлашув эмас, чунки "Торино" ҳар доим менинг уйим бўлиб қолади. Ҳаммаси учун раҳмат”, — деб ёзди Белотти ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ҳужумчи ўтган мавсумда "Торино" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. У Турин клубини эркин агент сифатида тарк этди.

Киритилди: 16:17, 28.08.2022.
Ўқилди: 1136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.