Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Анвар Бердиев: "Иккинчи бўлимда футболчиларимизни таний олмай қолдим"

Баҳо:
+ | -

Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" — "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида.
— Тўғриси, жамоамизнинг биринчи бўлимда ва иккинчи бўлимда кўрсатган ўйини тубдан фарқ қилди. Иккинчи бўлимда футболчиларимизни таний олмай қолдим. Биринчи бўлимда устунликка эга бўлгандик, бироқ иккинчи бўлимда ташаббус мезбонлар томонига ўтиб кетди. Бу ўйинда ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Охирида гол уриб ҳисобни тенглаштирдик.

— Ўйин давомида ҳакамлар қарорларидан норози бўлган вазиятларингиз бўлди. Айнан ҳакамлар томонидан қўшиб берилган 6 дақиқада жамоангиз гол уриб кетди...
— Ўйин вақтида бундай эмоциялар бўлади. Учрашувдаги ҳакамлик бўйича ҳеч қандай эътирозим йўқ. "Машъал" жамоаси голдан сўнг вақт чўзишга уринишди. Ўйинга 6 дақиқа қўшилганини тўғри деб биламан. Жамоамиз футболчиларига ҳам доим айтаман, вақт чўзиш мен учун футболдаги энг ёмон жиҳатлардан бири.

— Марлен Чобановга бугун жуда кўп эътироз билдирдингиз...
— Юқорида айтдим, иккинчи бўлимда жамоани таний олмай қолдим. Бу ерда Марленда ҳам хатоликлар кузатилди. Унинг даражасидаги футболчиларга бундай хатолар ярашмайди. Ўйинни таҳлил қиламиз ва Чобановга тегишлича кўрсатмаларни берамиз албатта.

— Сизнингча, бугунги Про-лигада "Машъал" кучлими ёки "Турон"ми?
— Аввал ҳам айтиб ўтгандим, бу йилги Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. Барча жамоаларнинг имкониятларини тенг баҳолайман. Кўряпсизлар, биронта ўйинда ҳам очко олиш осон бўлмаяпти. Ҳозир қайси жамоа Суперлигага чиқиши ёки чиқмаслиги аниқ эмас.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:42, 28.08.2022.
Ўқилди: 1254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.