Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Вертолётда нонга борган Левандовски. Юлдуз футболчиларнинг ғалати ҳаражатлари

Баҳо:
+ | -

 “Олмос тўп” ва мушук бу рўйхатдаги энг катта ғалати нарсалар эмас. Шунчаки бир-биридан қизиқарли ҳаражатлар билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.

Мушук Роналду шахсий самолётда учади

Роналдунинг Пепе исмли мушуки ўтган йили ноҳушликка учради ва Криштиану уни шахсий самолётида даволаш учун Мадридга юборишга қарор қилди. Кўплаб инсонлар самалётда учишни орзу қилади. Аммо Роналду сабаб мушуклар ҳам парвозни бошлаб юборган.

Левандовски вертолётда нонга борган

Полша қишлоғида дам олаётганда, Левандовски нон учун машинада эмас, балки вертолётда боришга қарор қилди. 30 кмлик йўлни Лева осмонда ўтказган. Ноннинг нархи биздагидек бўлса майли. Агар арзон бўлса, аниқ сафар ҳаражатларини қопламайди.  

Обамеянгга ринстонесли бутсалар ёқади

Габонлик асл сифати бутсаларни яхши кўради ва унинг коллекциясида Swarowski кристаллари билан безатилган бир нечта жуфтлари бор. Буларни кийиб футбол ўйнаб бўлмайди. Майлида, пул кўп бўлса, нимагадир ишлатиш керак-ку.

Месси шовқинли қўшниларни ёқтирмасди

Лео оиласи билан Барселонада яшаганида, унинг қўшнилари жуда кўп шовқин кўтаришар эди. Месси муаммони тубдан ҳал қилди - у шунчаки улар яшайдиган уйни ҳам сотиб олди. Бизда эса бундай ҳолатга аталган бир нақл бор “ уй олма қўшни ол!”

Неймар 1 миллион долларга иккита сурат сотиб олган

Неймар замон билан ҳамнафас, шунинг учун у NFT суратларига катта пул сарфлаган. Тўғри, иккита ноёб виртуал тасвирга 1 миллион доллар тўлаш аҳмоқлик. 1-2 ой кутганида шунга расмларни Google орқали текинга юклаб олса бўларди. Салгина сифатсизроқ форматда. Ҳар қалай текин.

Бензема учун олмосли тўп

Умумий оғирлиги 1250 карат бўлган 72 минг тош - ва бу гўзалликнинг барчаси оддий футбол тўпини безатади. Унинг учун "Реал Мадрид" етакчиси 250 минг доллар берган. Мабодо Бензема “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмаса хафа бўлмаслиги керак. Аҳир унда янада қимматлироқ тўп бор.

Рамос ва Модрич бронза чумолиларга пул сарфлашган

Рамос узоқ вақтдан бери замонавий санъатга қизиқади, шунинг учун у бир вақтнинг ўзида ўзи ва оиласи учун Ishiwut’дан бир нечта бронза чумолиларни сотиб олди. Балки у Модрични бу ғалати ҳайкални сотиб олишга ундагандир. Ўша пайтлар Рамос Модрич ва “Реал” учун сардор эди. 

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:57, 29.08.2022.
Ўқилди: 4626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.