Ҳужумчи Эдинсон Кавани фаолиятини “Валенсия”да давом эттиради. Испан клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 35 ёшли уругвайлик футболчи клуб билан шартнома имзолади.
Олдинроқ томонлар “1+1” схемаси бўйича келишув тузишлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Каванининг сўнгги жамоаси "Манчестер Юнайтед" бўлиб, футболчининг шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунига етган. Форвард эркин агент мақомида "кўршапалаклар" билан шартнома имзолади.
Ўтган мавсумда Кавани "қизил иблислар" сафида барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.