Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Олимпик» жорий мавсум Суперлига топ-4 жамоаларига ютқазмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Олимпик» клуби Суперлига 17-турида «Сўғдиёна»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биринчи даврада Темур Кападзе шогирдлари Жиззах жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Ёш футболчилардан ташкил топган клуб жорий мавсум айни вақтда мусобақа жадвалининг юқори тўртта поғонасида турган жамоаларга ютқазмади.

«Пахтакор» билан ҳар икки ўйин 1:1 ҳисоби билан тугаган. «Насаф» билан 2:2 ва «Навбаҳор» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Умумий ҳисобда «Олимпик» ҳозирга қадар топ-4 лик жамоаларидан 13 очко тортиб олди.

Эслатиб ўтамиз, «Олимпик» клуби 2020 йилда Париж—2024 Олимпиадасига тайёргарлик дастури доирасида ташкил этилган. Унинг таркиби асосан ўзбек клублари асосий таркибига кира олмаётган ва ёшлар жамоаларида ҳаракат қилаётган футболчилардан ташкил топган.

«Олимпик» ўтказилган 17та баҳснинг 4тасида ғалаба қозониб, 10тасида дуранг ўйнаган. Учта учрашувда эса ютқазган. Жамоа 22 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:28, 30.08.2022.
Ўқилди: 3199 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9216]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3868]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3728]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2494]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2189]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1908]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1657]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1575]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1549]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик