Каталониянинг “Барселона” клуби Пьер-Эмерик Обамеянгни Лондоннинг “Челси” клубига сотиш бўйича келишувни бугун якунламоқчи. Бу ESPN нашри томонидан тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" бош мураббийи Томас Тухель шахсан ўзи Тимо Вернер ўрнига идеал ҳужумчи сифатида кўраётган габонлик футболчига қизиқмоқда. "Барселона" сотувга очиқ, аммо талаб қилинадиган 30 миллион евро ҳозирча шартномани қийинлаштирмоқда.
Иккала томон ҳам келишувни имкон қадар тезроқ тугатишни хоҳлайди. Бугун клублар келишувга эришишга ҳаракат қиладиган муҳим учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Обамеянг 2018 йилдан буён ўйнаб келаётган "Арсенал"ни шу қишда тарк этганди.