Кириш Регистрация
12/10 05:00 Перу - Уругвай
12/10 19:00 Динамо 0-1 Навбаҳор

Каземиро – тўққизинчи. "МЮ"нинг бразилиялик ўғлонлари: улар кимлар эди?

Баҳо:
+ | -

Каземиро Мадриднинг "Реал" клубидан 70 миллион фунтга харид қилинган эди. Бразилия терма жамоаси аъзоси "Манчестер Юнайтед" сафида ҳаракат қилаётган тарихдаги тўққизинчи бразилиялик ўйинчига айланди. 30 ёшли ярим ҳимоя вакили "қизил иблислар" сафида ҳафтасига 350 минг фунт оладиган бўлди.
Қуйида "МЮ"нинг яна саккизта бразилиялик собиқ футболчилари ҳақида сўз боради.

Рафаэл

Рафаэл футболдаги фаолиятида ўз эгизак акаси Фабиуга қараганда яхшироқ ва муваффақиятлироқ ҳаракат қилган. У "МЮ" афсоналаридан бири Гари Невилл жамоадан кетганидан сўнг, унинг ўрнини тўлдиради. Рафаэл "МЮ" билан учта АПЛ титулини қўлга киритган. Бразилиялик ҳимоячи 2013 йилдаги Фергюсоннинг истеъфосидан кейин Дэвид Мойес ҳамда Луи ван Гал даврида асосий жамоадаги ўрнини йўқотиб қўяди. Шу сабабли 2015 йилда "Лион"га сотиб юборилган.

Адерсон

Бу футболчи жамоадаги дебют мавсумидаёқ катта муваффақиятга эришади. Адерсон 2008 йилда "Челси"ни ЕЧЛ финалида таслим этган зарбани йўллаган эди. Аммо ярим ҳимоячининг кейинги ишлари унчалик ҳам омадли кечмади. Чунки жароҳатлар уни қийнаб қўйганди. Адерсон "МЮ"да 8 йил давомида 4 марта АПЛ чемпионлигига эришган эди.

Фред

2018 йилда "МЮ" Украинанинг "Шахтёр" клубидан 53 миллион фунт эвазига Фредни харид қилганди. 29 ёшли ярим ҳимоячи ҳали ҳам "Олд Траффорд"да. Фред "МЮ"нинг собиқ футболчиси Майкл Каррик томонидан мақтовга сазовар бўлган.

Фабиу

Фабиу юқорида номи келтирилган Рафаэлнинг эгизаги эди. У 2008 йилда "Флуминенсе"дан сотиб олинади. Аммо у ўз укаси йўлидан юра олмади ва асосий таркибга киришга қийналди. Фабиу "Манчестер Юнайтед" сафида 50 дан ортиқ ўйинда қатнашиб, 2011 йилда ЕЧЛ финалчисига айланганди. Афсуски, ҳимоячи 2014 йилда "Кардифф Сити"га сотиб юборилади.

Адреас Перейра

Перейра 2012 йилда "ПСВ" академиясидан олиб келинади. Бельгияда туғилиб-ўсган бразилиялик футболчи, ҳеч қачон барқарор ўйин кўрсата олмаган. У "МЮ" сафида Англия кубогини ютишга эришган холос. Перейра бу ёзда "Фулхэм"га сотиб юборилди.

Алекс Теллес

Ушбу бразилиялик футболчи "Порту"дан харид қилинади. Ўшанда Теллес кўплаб шов-шувларга сабаб бўлганди. Аммо у ҳам ўзидан кутилган натижаларни бермади. Алекс Теллес асосий таркибда Люк Шоуга курашни бой берган. Айни дамда у "Севилья"га ижарага берилган.

Клеберсон

Жаҳон чемпиони бўлган футболчи "МЮ"га "Атлетико Паранаэнсе"дан олиб келинади. Бироқ, у клубдаги иккинчи ўйинидаёқ жароҳат олади. Бу эса унинг Англиядаги фаолиятига болта уради. Клеберсон икки мавсум давомида "МЮ" билан бирга бўлиб, атиги 28 та ўйинда қатнашади. Шундан сўнг унинг манзили Туркия бўлди.

Родриго Поссебон

Родриго 2008 йилда жамоага олиб келинган. Ўша пайти унинг келажаги порлоқ дея ишонилган. Аммо у лига кубоги баҳсида даҳшатли жароҳат олгач, қайта ўнгланмайди. Бу эса футболчининг фаолиятидаги катта нуқта эди. Родриго икки ярим йил давомида 8 марта майдонга тушди. 2010 йилда эса Бразилияга қайтиб, "Сантос"да ўйнай бошлади. Айни дамда 33 ёшда бўлган ярим ҳимоячи фаолиятини якунлаган.

Шунингдек, бу рўйхатда яқиндагина "Аякс"дан 100 миллион еврога харид қилинган Антони ҳам мавжуд. У мавсумнинг қолган қисмида дебют қилиши мумкин бўлади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: newsnow.co.uk
Киритилди: 12:14, 30.08.2022.
Ўқилди: 3357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.