Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Луисма Эрнандес: "Тўп дарвозага кирмаса, ғалаба қозониб бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қўқон-1912" (0:0) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида
— Икки жамоа ҳам ўйин назоратини қўлга олишга уринди. Етарлича имкониятларга эга бўлдик. 3 очко олишимиз мумкин эди, бироқ тўп дарвозага кирмаса, ғалаба қозониб бўлмайди. Футболчиларимизнинг ўйинга бўлган муносабатидан хурсандман. Бугунги баҳсдан кейин 3-4 кун дам оламиз. Ўйлайманки, бу фойда келтиради.

— Биринчи таймда фаоллиги билан ажралиб турган Аброр Тошқўзиевнинг кутилмаганда иккинчи таймда алмаштирилганини нима билан изоҳлайсиз?
— Аброр Тошқўзиев жароҳат олгани учун алмаштиришга мажбур бўлдик.

— Бектемир Абдуманнонов икки ўйиндан буён фаол ўйин кўрсатмоқда ва чарчаб улгурмасдан, заҳирага олинмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
— Унинг ҳолатини мухлисларга нисбатан биз – мураббийлар кўпроқ яхши биламиз. Шундай экан, ўйинчи алмаштиришда янглишмадик, деб ўйлайман. Умуман эса Бектемирнинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпмиз, ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Уни бу сафар ҳам асрашга қарор қилдик, бор гап шу.

— Олдинда "Металлург"ни кетма-кет 3 та кучли жамоага қарши ўйинлар кутиб турибди – булар "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Қизилқум". Жароҳат олган футболчилар унгача жароҳатдан қутулишадими?
— Юқорида айтиб ўтганимдек, бугунги ўйиндан кейинги дам олиш кунлари кўп ўйинчиларимизга фойда келтиради. Жароҳатланганлар секин-аста сафга қайтмоқда. Жумладан, Худойшукур бугун майдонга тушди. Аббос Отахонов, Фарҳод Бекмуродов, Беҳруз Шодмоновлар ҳам тез орада сафга қайтишади. Ўйлашимча, август ойида жуда яхши иштирок этиб, 7 очко ишладик ва турнир жадвалида бир неча поғона юқорига кўтарилиб, мавқеимизни мустаҳкамладик.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 22:44, 30.08.2022.
Ўқилди: 1109 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.