Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ОФК U20 саралаш турнирида Ўзбекистон U19 терма жамоаси иштирок этадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Биласиз, юртимиз 2023 йилнинг март ойида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилади. Унда Осиёнинг энг кучли жамоалари қитъа биринчилиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.  

Ўз ўрнида, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам мезбон сифатида мазкур мусобақага тайёргарликни бошлаб юборган. Жамоамиз режага мувофиқ мусобақага қадар бир нечта йиғинлар ўтказиши, халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 10-18-cентябрь кунлари Саудия Арабистонида U-20 Осиё кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Вакилларимиз Саудия Арабистони, Хитой, Мянма ва Мальдив ёшлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган бўлиб, жамоамизнинг бу босқичдаги иштироки норасмий ҳисобланади.

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 7-11-сентябрь кунлари халқаро турнир доирасида Уругвай, Аргентина ва Бразилия ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Шунингдек, жамоа 24-27-сентябрь кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати иштирокчиси — Словакия ёшлар терма жамоасига ўртоқлик ўйинларида қатнашади.

Шу сабабли Саудия Арабистонидаги U-20 Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Бу орқали Фарҳод Нишонов шогирдларининг халқаро тажрибаларини янада орттириш ва уларни расмий учрашувларга тайёрлаб бориш мақсад қилинган.

Даммам шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғиндан аввал Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА U-19 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Учрашув 6-сентябрь куни Дубайда ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 07:51, 31.08.2022.
Ўқилди: 2322 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.