Кириш Регистрация

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинган қарорлар

Баҳо:
+ | -

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий лига

«Нефтчи» клуби вакили Иқбол Акромов «Навбаҳор»га қарши ўйинда рақиб мураббийи шаънига номақбул гаплар айтгани учун 1та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Худди шундай, «Навбаҳор» клуби мураббийи Александр Клименко «Нефтчи»га қарши ўйинда рақиб футболчиси томон номақбул гаплар айтгани учун 1та ўйиндан четлатилди ва жаримага тортилди.

«Шўртан» клуби ярим ҳимоячиси Ботир Қодирқулов 10-турдан жой олган «Пахтакор»га қарши ўйинда рақиб футболчисига тўп йўқ жойда боши билан зарба бергани учун 1та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

Худди шу ўйинда қизил карточка олиб майдонни тарк этган «Пахтакор» вакили Иракли Климиашвили гавдаси билан тўп йўқ жойда рақибни туртгани учун 1та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

«Шўртан» клуби бош мураббийи Игорь Криушенко 11-турдан жой олган «Андижон»га қарши ўйинда заҳира ҳакамига ўз норозилигини сув тўла идишни тепиш орқали билдиргани учун қизиқ карточкага лойиқ кўрилганди. Энди Криушенко 1та ўйинда дисквалификация қилиниб, жарима тўлайди.

Биринчи лига

«Зомин» клуби ҳимоячиси Дониёр Қорабоев 18-турдан жой олган «НБУ-Осиё»га қарши ўйинда тўп учун курашда рақиб футболчисининг оёғига ҳаддан ташқари кучли зарба бергани учун 2та ўйинга четлатилди.

«Гулистон» клубининг «Пахтакор-2-Чилонзор»га қарши 18-турдан жой олган ўйинида рақибини қўли билан урган ва қизил карточка олган футболчиси Бахтиёр Умаров 3та ўйинга четлатилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:24, 25.06.2012.
Ўқилди: 5657 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.