Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

"Аякс" зўр трансфердан воз кечиш арафасида

Баҳо:
+ | -

"Севилья"дан "Аякс"га ўтаётган ярим ҳимоячи Лукас Окампоснинг трансфери хавф остида.

De Telegraaf хабарига кўра, клублар ярим ҳимоячини 20 миллион евро эвазига трансфер қилишга рози бўлишган, бироқ кейин "Аякс" раҳбарияти бу суммани жуда катта деб ҳисоблаган, шунингдек, Окампосга бундай катта маош беришга арзимайди деган қарорга келган. Натижада бугун эрталаб “Аякс” келишувдан чиқди.

"Аякс"даги манбаларнинг айтишича, футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун аллақачон Амстердамга учиб бўлган, бироқ Нидерландия клубининг режаларидаги ўзгаришлардан хабар топгач, у Андалусияга қайтган.

Вазият Антонининг "Манчестер Юнайтед"га сотилишига қарши чиққан ва клуб қароридан ғазабланган "Аякс" бош мураббийи Алфред Шройдерга зарба бўлди. Окампос бразилияликнинг ўрнига сифатли бўлиши мумкин эди.

Ўшанда "Севилья" Окампосни арзонроқ сотишга тайёрлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди, чунки клубга ўтаётган Аднан Янузайни рўйхатдан ўтказиш учун уларга бу трансфер керак эди. Шу муносабат билан испанлар “Аякс”га Окампосни 15 миллион евро эвазига сотиб олишни таклиф қилишди.

Яқин соатларда "Аякс" директорлар кенгаши ушбу шартлар бўйича келишувни маъқуллайдими ёки йўқми аниқ бўлади.

Окампос ўтган мавсумда "Севилья" сафида 42 ўйинда 9 гол урди ва 6 голга ассистентлик қилди. У жорий мавсумда Ла Лиганинг учта ўйинида майдонга тушди ва гол ура олмади.

Киритилди: 15:48, 31.08.2022.
Ўқилди: 2317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2729]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2565]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2353]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1948]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1761]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1741]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1738]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1679]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1353]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик