Кириш Регистрация

Бельерин "Арсенал" билан шартномани бекор қилиш борасида келишиб олди. Унинг янги жамоаси "Барселона" бўлади

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин Лондон клуби билан шартномасини бекор қилиш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Diario Sport.

Манбага кўра, 27 ёшли испаниялик футболчи "Барселона"га ўтиш ниятида.

Қайд этилишича, ҳимоячи А Сериядан тушган учта таклифни рад этган.

Бельерин хизматларига "Аталанта", "Удинезе" ва "Сассуоло" клублари қизиқиш билдиришган, бироқ у бу клублардан бирига ўтишдан бош тортган.

Бельерин ўтган мавсумни "Бетис"да ижарада ўтказган ва бунинг учун 32 ўйинда 5 голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 08:11, 01.09.2022.
Ўқилди: 1345 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.