"Олимпиакос" ярим ҳимоячиси Мади Камара "Рома"га кўчиб ўтди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
25 ёшли гвинеялик футболчи билан ижара шартномаси 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади. Ўйинчи 20-рақам остида ўйнайди.
Камара оёғи синган Жоржиньо Вейналдумнинг ўрнини эгаллайди.
Камара ўтган мавсумда “Олимпиакос” сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Греция клуби билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.