Тез орада "Лидс" клубига ўтиши керак бўлган "Марсель" ҳужумчиси Бамба Дьенг Франциянинг "Ницца" жамоасига ўтадиган бўлди.
Италиялик журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар беришича, сенегаллик футболчи ва унинг агенти айнан аэропортда Франция клуби вакиллари билан музокара ўтказган ва бу "Лидс" раҳбариятини ғазаблантирган.
Инсайдернинг сўзларига кўра, бир кун аввал инглиз клуби "Марсель" билан ҳам, Дьенгнинг ўзи билан ҳам тўлиқ келишувга эришган. Воқеадан сўнг "Лидс" ҳужумчи бўйича музокараларни бутунлай тўхтатишга қарор қилди.
Франция чемпоинатининг сўнгги мавсумида Бамба Дьенг “Марсель” сафида 25 та учрашув ўтказиб, 7 та гол (шундан биттаси пенальтидан) ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.