"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "қизил иблислар"нинг "Арсенал"га қарши ўйинидан сўнг, мавсум якунида ким АПЛнинг кучли тўрттлигига киришини айтди.
Унинг таъкидлашича, "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида кучли тўртликдан жой олиш учун курашиши керак.
“Ўйлашимча, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Тоттенхем” кучли учликка киришади. Менимча, “Челси”, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”... кучли тўртликка кириш учун ўзаро кураш олиб боради”, — деди Невилл.
Эслатиб ўтамиз, кечаги “Арсенал” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) "манкунианликлар" ўз ўрнини яхшилаб олишди. "МЮ" 12 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.