Кириш Регистрация

"Реал" 16 ёшли испаниялик иқтидор учун курашда "Барса" ва яна бир қатор гранларни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби тез орада чап қанот ҳимоячиси Виктори Окори билан меҳнат шартномасини имзолайди. Бу ҳақда журналист Маттео Маретто хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «қаймоқранглилар» «Алавес» ёшлар жамоасининг 16 ёшли иқтидори учун кечган курашда «Барселона», «Бавария» ва «Атлетико» клубларини ортда қолдиришди. Футболчи, шунингдек, мунтазам равишда Испания ўсмирлар терма жамоасига чақириб турилади.

Испания чемпионатининг 28 туридан сўнг, «қироллик клуби» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Альваро Арбелоа жамоаси ҳисобида 66 очко мавжуд. Пешқадам «Барселона» билан орадаги фарқ тўрт очкони ташкил этмоқда.

Киритилди: 22:46, 17.03.2026.
Ўқилди: 3290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик