Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"МЮ" ва "Арсенал" футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа билан танишинг!

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" 6-турда "Манчестер Юнайтед" билан тўқнаш келди. Тўқнашувдан олдин ҳар икки жамоанинг ҳам кайфияти ёмон эмас эди. Ундан кейин эса "Арсенал"нинг кайфиятида ўзгариш бўлиши тайин. Хусусан, Эрик тен Хаг бошчилигидаги "қизил иблислар" мавсумни анча омадсиз бошлаб, шунга қарамай, сўнгги 3 та ўйинни ғалаба билан якунлаганди. "Арсенал"да эса ишлар жойида бўлган. Жамоа мағлубиятга қарамасдан ҳозир ҳам турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Улар 5 та ўйинда кетма-кет ғалаба қозонган эди. "МЮ"дан эса 3-1 ҳисобида мағлубият қабул қилиб олди. Шунга қарамай, сўнгги йилларда Англиянинг ушбу икки йирик клубининг ишлари унчалик ҳам юришаётгани йўқ. Хусусан, уларнинг ҳеч бири 3 мавсумдан бери соврин ютгани йўқ. Қуйида "МЮ" ҳамда "Арсенал"нинг жорий мавсумдаги таркибидан тузилган терма жамоа ҳақида сўз боради.

"Арсенал" сардори бўлган Мартин Эдегорнинг айни пайтдаги спорт формаси, уни 10-рақамли футболчининг ўрнига қўйишга асос бўлади. Эдегор Фернандешдан кўра маҳсулдор ўйин кўрсатмоқда. Хусусан, ёш норвегиялик аллақачон 3 та гол уришга эришган. "МЮ"дан эса ҳужумнинг чап қанотига вакил оламиз. Жейдон Санчо бу ўринга лойиқ топилган. Ўнг қанот эса Букайо Сака билан тўлдирилади. Чунки Сакани нималарга қодир эканини яхши биламиз. Гарчанд мағлубиятга учралган бўлсада, у "МЮ"га қарши гол урди. Сака, шунингдек, ассистентлик қилиш борасида ҳам кучли. Марказий ҳужумда Рэшфорд ҳамда Жезус вариантлари мавжуд. Биз эса Жезусни танлашга қарор қилдик. Негаки, унинг ўз жамоасидаги таъсири нисбатан анча кучлидир.

Таянч ярим ҳимоясида Гранит Жакани кўрмасликнинг иложи йўқ. Аммо 11 талик жамоага Эриксен ҳамда Каземиро лойиқроқдир. Хусусан, Эриксен "Лестер"га қарши баҳсда ўйинни назорат қилишда катта ишни бажарганди. "МЮ"нинг рамзий терма жамоадаги сўнгги вакили марказий ҳимояда. Лисандро Мартинеснинг жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси катта бўлмоқда. Шу сабабли унга отилган танқид тошларини ҳам унутиб турамиз.
Чап қанотда Олександр Зинченко ҳаракат қилишини маъқул топдик. Собиқ чемпионлар жамоаси аъзосининг даражаси бунга имкон беради. Мартинесга марказий ҳимояда Салиба ёрдам беради. Ўнг қанотда эса Салибанинг энг яқин шериги бўлган Бен Уайтни жойлаштирамиз. Дарвозани кимга ишониб топширишимизни яхши биласиз. Эрон Рамздейл бу мавсумни ҳам ёдиришда давом этмоқда. Шу сабаб унинг номи Давид Де Хеадан олдин тилга олинади!

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:00, 07.09.2022.
Ўқилди: 2793 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.