Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Тухелни истеъфога чиқариш — аҳмоқона қарор бўлдими?

Баҳо:
+ | -

Тухелнинг  истеъфоси, менимча, жуда тушунарсиз қарор ва агар қўшимча маълумотлар бўлмаса, аҳмоқона деган бўлардим. Ҳатто “Тухелаут” деган чақириқлар ҳам янграб улгурмаганди-ку?

Ҳа, жамоа АПЛ ва ЕЧЛ ни яхши бошламади. Лекин масалан, Англияда ҳали ҳеч нарса тугагани, ҳатто бошлангани йўқ – пешқадамдан атиги 5 очко фарқ ва ҳали жамоа трансферлардан кейин тўлиқ таркибда бирорта ўйин ўтказмади. ЕЧЛ даги мағлубият, агар гуруҳнинг у қадар қийин эмаслиги, “Милан”ҳам “Зальсбург” билан дуранг ўйнаганини инобатга олсак, ҳатто 1-ўрин билан чиқиш мумкин.

Трансферлар эса, тўлиқ Тухелнинг раҳбарлигида амалга ошган – буни “Челси”нинг янги хўжайини Боули ўз интервьюсида айтиб ўтганди. Фоффана ва Кулибали, Кукурелья ҳам, Тухелнинг айнан уч ҳимоячили схемасига мослаштириб сотиб олинган. Сўнгги йилларда порлаётган Рис Жеймс ҳам айнан 3-4-3 да топ даражага чиқди. Ромелу Лукаку айнан Тухел тизимига мослаша олмагани учун ижарага бериб юборилди. Пьер Эмерик Обамеянг – Тухелнинг “Боруссия”даги эски шогирди, уни сотиб олишни айнан Тухел истади. Немис мураббийи услубига мос шаклда йиғилган таркиб ким бўлишидан қатъи назар янги мураббий учун қийин бўлмайдими?

Тўғри, Абрамович пайтида ҳам мавсум давомида мураббийлар алмашган ва кўпинча вазият ўнгланиб, жамоа совринлар ютган. Лекин у пайтларда, трансферлар билан алоҳида бўлим шуғулланар ва сотиб олинган футболчилар одатда, ҳар қандай мураббий ва услубга мослашиши мумкин бўларди. Энг муҳими, бир трансфер ойнасида 300 миллионга яқин пул сарфлаб, ўша кампанияни бошқарган мураббийни ёздан бир ҳафта ўтиб бўшатиб юбориш – билмадим. Абрамович ҳам ҳайрон қолаётган бўлса керак.

Буни асослаши мумкин бўлган биргина тахмин шуки, балким, Загребдаги мағлубиятдан сўнг, мураббий ва раҳбарият ўртасида қаттиқ тортишув, ҳатто жанжал бўлгандир.

Ўринбосарларга келсак, Почеттино ва Зидан бўш, Роджерс яқинда бўшайди, яна, асосий номзод сифатида Грем Поттер тилга олиняпти. Лекин “Брайтон”да ажойиб лойиҳа қилаётган Поттернинг у ерни тарк этиши ачинарли бўларди.

Дарвоқе, Томас Тухел "Челси"га янги мураббий келишидан эртароқ иш топиши мумкин ўзига. Бугун бошқа бир истеъфо ҳам бўлди - "Лейпциг" Тедескони ишдан бўшатди. Тухел эса, бу тизимга у қадар бегона одам эмас.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 15:28, 07.09.2022.
Ўқилди: 9596 марта.
Фикрлар: 51 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.