Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун кўрсатган ўйинимиздан мамнунман. Жанговор ўйин бўлди, биз "Пахтакор"ни ютишимиз ёки дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди.
Ўйин охирида ҳакамларга ўйинни такроран кўриб таҳлил қилишларини илтимос қилдим. Чунки айрим вазиятларда ҳакамлар "Пахтакор"га ён босгандек кўринди. Биз биламиз, бу жамоага ҳакамлар ёрдами зарур эмас. Бугунги ўйин ҳам VAR тизими футболда қанчалик муҳимлигини кўрсатиб берди.
Голгача ҳам, голдан кейин ҳам жамоамиз шиддатли ўйин намойиш қилди.
Биз бугун "Пахтакор" майдонига тарихий ғалабани қўлга киритиш учун келгандик. Рақибда ҳам имкониятлар бўлди. Баҳсли вазиятда гол урилди, лекин биз жамоамиз кўрсатган ўйиндан хурсандмиз.
Футболчиларимиз учрашув давомида рақибга нисбатан кескин ўйнагани йўқ. Аксинча биз шиддаткор ўйин намойиш қилдик.