"Челси"нинг янги бош мураббийи Грэм Поттер биринчи трансфер мақсадлари ҳақида бир қарорга келди.
47 ёшли мутахассис январь ойида ва келаси ёзда камида 3 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Гап "Брайтон" футболчилари Мойзес Кайседо ва Леандро Троссард, шунингдек, "кўклар"нинг собиқ устози Томас Тухель трансферидан воз кечган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида кетмоқда.
Троссард ва Роналдунинг шартномалари 2023 йилнинг ёзида тугайди, шунинг учун келаси йили улар текинга "кўклар" сафига ўтиши мумкин. Кайседонинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.