Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг - Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал - Байер
18/03 01:00 Челси - ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл

"Барселона" раҳбарияти қишда жамоадан кетиши керак бўлган футболчиларни аниқлаб олди

Баҳо:
+ | -

Қишда "Барселона" кўп маош оладиган футболчилар билан хайрлашмоқчи.

Қишки трансфер ойнасида "Барса" ёзда бошлаган ишларини якунламоқчи. Каталония клубининг асосий мақсади яна маошни камайтириш бўлади. Ёзда жамоанинг ҳозирги футболчиларидан ҳеч бири маошини қисқартиришга рози бўлмаганди. Фақат бир нечта ўйинчилар - Мартин Брэйтуэйт, Миралем Пьянич ва Рики Пучнинг кетиши туфайли маошни камайтириш мумкин бўлди.

Қишда "Барселона" энг юқори маош оладиган ва жамоа мураббийлар штаби учун унчалик муҳим бўлмаган футболчилар билан хайрлашмоқчи. Бунда гап ярим ҳимоячи Френки де Йонг, ҳимоячилар Жерар Пике ва Хорди Альба, шунингдек, ҳужумчи Мемфис Депай ҳақида кетмоқда.

Уларнинг барчаси "Барселона"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари қаторига киради.

Қолаверса, қишда каталонияликлар таркибни мувозанатлаштирмоқчи. Жамоада ҳозирда бешта марказий ҳимоячи ва учта чап қанот ҳимоячиси бор. "Барса" директори Матеу Алемани ушбу позицияларда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларни тарк этиш устида иш олиб боради.

Киритилди: 15:40, 11.09.2022.
Ўқилди: 8294 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.