"Челси" ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш Марокаш терма жамоасига чақирув олди, гарчи 2022 йилнинг февралида у терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган бўлса ҳам.
Эслатиб ўтамиз, футболчи Африка кубогига чақирмаган бош мураббий Воҳид Халилходжич билан можаро туфайли терма жамоага қайтишни истамаганди.
11 август куни Ҳалилхожич Марокаш терма жамоаси билан шартномани бекор қилди ва унинг ўрнига Валид Реграги келди. Янги мураббий Зиеш билан терма жамоадаги фаолиятини тиклаш борасида келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Зиеш янги мавсумда бирорта ҳам самарали ҳаракати билан ажралиб турмади. Футболчи 2020 йилдан буён "Челси"да ўйнаб келмоқда.