Кириш Регистрация

"Насаф" - "Олмалиқ": Ўзаро Ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг 13-туридан жой олган “Насаф” — “Олмалиқ” баҳси ҳар икки жамоанинг  чемпионатларимиз тарихидаги тўққизинчи учрашув саналади. Бунгача жамоалар саккиз маротаба ўзаро рўбарў келишган.

Шундан бешта баҳсда “аждарлар” зафар қучишган, қолган учтасида эса дуранг натижаси қайд этилган. Ўтказилган барча учрашувларда дарвозаларга ўн беш мартоба тўп киритилган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган- 12:3. “Насаф” жамоаси фойдасига.

“Насаф”дан “Олмалиқ” дарвозасини нишонга олган футболчилар қўйидагича: Илҳом Шомуродов (4 та), Артур Геворкян (2 та), Зафар Холмуродов, Жасур Бобоев,  Камолиддин Мурзоев, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Кенжа Тўраев  бир мартада “Олмалиқ” дарвозасини ишғол этишган. Шквирин шогирдларининг  учта голидан иккитасига Александр Востриков муаллифлик қилган бўлса, яна бир марта Муйдин Мамазулунов “аждарлар” дарвозасига тўп киритган. 

Эътиборлиси, ҳали “Олмалиқ” жамоаси “аждарлар”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишмаган.

“Насаф” – “Олмалиқ” жамоаларининг ўзаро ўйинлари жадвали:

2008 йил

10 май. “Насаф” - ОТМК   1:0 ( Зафар Холмуродов, 21)

27 август. ОТМК - “Насаф”   1:1 (Александр Востриков. 38 пен — Жасур Бобоев, 40)

2009 йил

29 июнь. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:2 (Шомуродов, 15, Мурзоев 63 пен)

7 август. “Насаф” - “Олмалиқ”   2:1 (Мақсуд Каримов, 19, Жаҳонгир Жиямуродов, 85, - Мўйдин Мамазулунов, 90).

2010 йил

16 май. “Олмалиқ” - “Насаф”   0:0.

26 август. “Насаф” - “Олмалиқ”  4-0 (Илҳом Шомуродов, 9, 13, 38, Кенжа Тўраев, 35).

2011 йил

20 март. “Насаф” - “Олмалиқ” - 2:1 (Артур Геворкян 25, 72,  Александр Востриков 60, )

22 октябрь. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:0.

“Насаф” — “Олмалиқ” жамоалари баҳси 1 июль куни соат 20.00 да Қаршидаги “Марказий” стадионда бошланади.

Шаҳбоз БЕҒАМОВ тайёрлади.

Манба: fc.nasaf.uz
Киритилди: 21:24, 29.06.2012.
Ўқилди: 5419 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик